Белоруссия Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йиллик 9,5%гача пасайтирмоқда

08.08.2019

Белоруссия Миллий банки 14 августдан қайта молиялаштириш ставкасини 10%дан 9,5%гача туширади, деб хабар берган тартибга солувчининг матбуот хизмати чоршанба куни.

«Овернайт кредити бўйича ставка йиллик 11,5% дан 10,75%гача, овернайт депозити бўйича ставка йиллик 8,5% дан 8,25%гача пасайтирилади», — дейилади республика Миллий банки сайтида жойлаштирилган хабарда.

Тегишли қарорлар МБ бошқаруви томонидан пул-кредит сиёсати йиғилиши якунларига кўра 7 август куни қабул қилинган.

Миллий банкда 2019 йилнинг II чорагида инфляция жараёнлари интенсивлиги секинлашганига эътибор қаратилган. «Истеъмол нархлари ўсишини баҳолаш мавсумийликни истисно этганда 2019 йил II чорагида унинг 5%лик мақсадли кўрсаткичдан пасайганини кўрсатмоқда (олдинги уч чорак давомида ўсиш мазкур кўрсаткичдан юқори бўлган эди)», — дея таъкидлашди матбуот хизматида.

Тартибга солувчи фоиз сиёсати юзасидан қабул қилинган қарорлар «прогноз қилинган инфляция жараёнлари секинлашуви ва инфляция бўйича 2019 йилга қўйилган мақсадга эришилиши ҳамда унинг нейтрал мазмуни сақлаб қолинишини таъминлайди», деб ҳисоблайди. «Овернайт кредити ва овернайт депозити бўйича ставкаларнинг пасайтирилиши банкларнинг ликвидлилигини тартибга солиш инструментлари бўйича фоиз ставкалари оралиғини қисқартириш ва пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизми самарадорлигини ошириш таъминланишига хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Белоруссия Миллий банки қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 10% даражасида сақлаб қолиш ҳақида бир неча бор қарор қабул қилган эди. Тарихан энг кичик кўрсаткич ҳисобланган бу ставка пасайтирила бориб, 2018 йил июнь ойида тасдиқланган эди. 2017 йил бошига ставка 18%ни ташкил этганлиги маълум. Ўтган йили декабрь ойида республика президенти Александр Лукашенко инфляцияни 5%дан кўп бўлмаган даражада сақлаб қолиш назарда тутилган фармонни имзолаган эди. Расмий статистика маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 1 июлга қадар инфляция 2,9%ни ташкил этган, айни вақтда июнь ойида мамлакатда унча катта бўлмаган дефляция кузатилган.

 Манба: Прайм

O'xshash yangiliklar
Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

16.08.2019

Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

16.08.2019

Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

12.08.2019

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради



Orphus tizimi