bank.uz
 
Print

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради


Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқарадиган вақтга оз қолди. Bloomberg ишбилармонлик янгиликлари агентлиги Хитой регуляторининг тўловлар бўлими бошлиғи ўринбосари сўзларига таяниб шундай баёнот берди.  

Агентлик ходими дам олиш кунлари Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Цзянси провинциясидаги Ичунь шаҳрида бўлиб ўтган соҳага доир форумда иштирок этган эди. Ахборот манбаининг сўзларига кўра, Халқ банки мазкур масала бўйича ўтган йилдан буён фаол ишлаб келмоқда ҳамда криптовалютасини «чиқаришига оз вақт қолган».

2017 йилнинг сентябрида Хитой Халқ банки ICOни ўтказиш, шунингдек, биткоин ва бошқа криптовалюталар билан операцияларни амалга оширишни тақиқлаган эди. Шу пайтдан бошлаб мамлакатда 88та криптовалюта биржаси ёпилди, шу билан бирга, 85 ICO фаолияти тўхтатилди.

2017 йилнинг охиридан Хитой дунёда криптовалюта учун муҳим бозорлардан бири сифатида эътироф этилди. Бир қатор хитойлик ва хорижий нашрларнинг маълумотларига кўра, 2017 йил охирида дунё бўйлаб майнинг қувватларининг қарийб 80%и ХХРда жойлашган эди. Мамлакат ҳудудидаги ҳисоблаш марказлари одатда электр энергияси қиймати паст даражада бўлган чекка провинцияларда, масалан, Юньнань, Сичуань, шунингдек, Шинжон-Уйғур автоном туманида жойлашгандир.

Манба: ТАСС

Print  Полная версия статьи