Энг юқори фоизли жозибали омонатлар

11.06.2008
Мамлакатимиз тижорат банклари аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банкларга кенгроқ жалб қилиш, мижозларга қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги юқори фоизли қулай ва манфаатли омонат турларини мунтазам жорий этиб келмоқда.
Хусусан, банкларимиз томонидан миллий валютада таклиф қилинаётган энг юқори фоизли омонат турларига назар ташлар эканмиз, бу борада “Асака” ДАТБ ва “Самарқанд” ХОАТБ етакчилик қилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Мисол учун, “Асака” банки томонидан бир йўла йиллик даромад фоизи 30 фоиз бўлган бешта омонат – “Бахтиёр ёшлик” (сақланиш муддати 1 йил), “Бахтли аёл” (5 ой), “Барака” (30 кун), “Таътил-2008” (6 ой), “Мадад-2007” (1 йил) амалиётда қўлланилаётган бўлса, “Самарқанд” банки “Асака” банкидан фарқли ўлароқ, йилига 32 фоиз даромад тўланувчи “Мустақиллик” (12 ой), “Ёшлик” (3 ой), “Даромад манбаи” (6 ой), “Оила манфаати” (6 ой), “Фаровон ёшлик” (12 ой) ҳамда йиллик 30 фоиз даромад фоизига эга бўлган “Шодлик” (3 ой), “Наврўз” (3 ой), “Имконият” (3 ой) каби омонатларни таклиф қилмоқда.
Кейинги поғоналарни юқори устама фоизли омонатларни жорий этган “Алоқабанк” АТБ, “Пахта Банк” АТБ, “Универсал Банк” ХОАТБ ва “Равнақ-банк” ХОАТБлар эгалламоқда. Жумладан, “Алоқабанк” йилига 30 фоиз даромад олиш имконини берувчи бир йўла тўртта омонатни – “Ёшлар”, “Бахтли болалик”, “Коммунал плюс”, “Визитка” номли жозибадор омонатларни таклиф этаётган бўлса, “Пахта Банк” томонидан аҳоли эътиборига 30 фоизли “Яхши ният”, “Умид ниҳоллари”, “Маиший тўлов” номли омонатлар, “Универсал Банк”дан “Наврўз” номли иккита ва “Коммунал сервис” омонатлари ҳамда “Равнақ-банк”дан “Баҳор”, “Туркистон”, “Соғлом авлод” номли омонатлар тақдим этилаяпти.
Шунингдек, ¤збекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “¤зсаноатқурилишбанк” АТБ, “¢аллабанк” РАТБ, Давлат тижорат Халқ банки, “¥амкорбанк” АТБ, “Трастбанк” ХОАББ, “Парвина-банк” ХЁАТБларда ҳам даромад фоизи 30 фоиз бўлган иккитадан омонат турлари мавжуд.
Хорижий валютадаги энг юқори фоизли омонат турлари бўйича “¥амкорбанк” етакчилик қилмоқда. Ушбу банк томонидан А£Ш долларидаги йилига 15 фоиз даромад тўланувчи “Комфорт”, 14 фоиз даромад тўланувчи “Капитал люкс”, “Капитал плюс” омонатлари таклиф этилаяпти. Евро пул бирлигида эса энг юқори фоизли (10 фоизли) омонатларни “Алп Жамол банк” (Муддатли евро) ва “Ипак йўли банки” (Фаввора евро) томонидан ҳаётга татбиқ этилган.
Хулоса қилиб айтганда, банкларимиз томонидан янги, жозибадор омонатларни таклиф қилинаётгани аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамланишига, уларнинг банк хизматларидан тўлароқ фойдаланиб, ўз турмуш шароитларини яхшилаб олишларига хизмат қилмоқда. Бу эса истиқболда аҳоли фаровонлигининг ошишига ва юрт тараққиётининг таъминланишига олиб келиши шубҳасиз.

Акмал НАЗАРОВ.

bank.uz


Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus