“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки ўз акцияларининг навбатдаги XIII-эмиссиясини
эълон қилади
“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки хорижий инвесторларга белгиланган тартибда 2016 йил 18 апрелда навбатдаги XIII-эмиссиясида эълон қилинган 5 000 000 000 сўмлик ўз акцияларини таклиф қилади. Шу билан бирга Сизга “Туркистон” банки XIII-эмиссияси акцияларини жойлаштириш тартиби ва шартлари бўйича қисқача маълумот тақдим этмоқда:
Давлат томонидан рўйхатдан ўтказилиши |
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (рўйхатга олиш рақами № Р0064-13 18.04.2016 йил) |
Навбатдаги XIII-эмиссияси-нинг умумий ҳажми |
5 000 000 000,00 (Беш миллиард) сўм |
Бир дона акциянинг номинал қиймати |
1 000,00 (Бир минг) сўм |
Чиқарилган акциялар сони |
5 000 000 (Беш миллион дона) |
Акция тури ва шакли |
Эгасининг номи ёзилган оддий акциялар; |
Акцияларни жойлаштириш тартиби |
Хорижий жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида очиқ обуна асосида амалга оширилади |
Жойлаштириш усули |
Бозор қийматида, номинал қийматидан паст бўлмаган қийматда; |
“Туркистон” банки XIII-эмиссияси акцияларини жойлаштириш тартиби ва шартлари бўйича тўлиқ маълумотлар |
1.“Туркистон” банкнинг сайтида www.turkistonbank.uz 2.“БИРЖА” иқтисодий газетасида www.gazetabirja.uz 3.Республика фонд биржасида www. uzse. uz |
“Эмиссия рисоласи” билан тўлиқ танишиш ва мазкур масалада Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш учун ушбу манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: 100208, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 48а уй.
Тел: (998 71) 113-44-05; (998 71) 276-14-52; Факс: (998 71) 276-14-52
E-mail: info@hd.turkistonbank.uz
Сизни банкимиз акциядорлари қаторида
кўришдан хурсандмиз!
“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки ўз акцияларининг навбатдаги XIII-эмиссиясини эълон қилади