«Трастбанк» ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар

15.11.2017
ЧАБ «Трастбанк»     
ЧАБ «Трастбанк» и Райффайзенбанк Интернешнл (Австрия) договорились о сотрудничестве.

 

2017 йилнинг 14 ноябрдаги “Трастбанк” ХАБ вакилларининг Вена шаҳрига ташрифи доирасида «Трастбанк» ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўртасида Ўзаро Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ушбу Меморандум, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга асосанланган ҳолда лойиҳаларни ва савдо амалиётларини молиялаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматларни етказиб беришни назарда тутувчи ўзаро манфаатли операцияларни биргаликда амалга ошириш мақсадида имзоланди.
Мазкур Меморандум кичик тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни кўзда тутади.
“Биз Австриянинг етакчи йирик молия муассасаси билан ҳамкорлик алоқаларимиздан жуда мамнунмиз”. Меморандум “Трастбанк” ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ҳамкорлигини расмийлаштиради ва асосан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасида халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни, авваломбор, микрофирмалар ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларни жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва банк томонидан янги имкониятларни кенгайтиришга қаратилади”, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов.

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
«ТРАСТБАНК» ХАБГА 25 ЙИЛ! Банк бошқаруви Раиси ўринбосари Фурқат Самархўжаев билан эксклюзив суҳбат.

25.07.2019

«ТРАСТБАНК» ХАБГА 25 ЙИЛ! Банк бошқаруви Раиси ўринбосари Фурқат Самархўжаев билан эксклюзив суҳбат.

Trastbank

“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади
“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади

Trastbank

«Zamin Bio Health»: Банк сармояси асосида фаол ишбилармонлик муҳити яратилмоқда

01.05.2018

«Zamin Bio Health»: Банк сармояси асосида фаол ишбилармонлик муҳити яратилмоқда

Trastbank



Orphus tizimi