Логотип Bank.uz
КУРСЫ ВАЛЮТ ЦБ РУз
USD 14.08 7790.20
EUR 14.08 8888.62
RUB 14.08 115.07
КУРСЫ ВАЛЮТ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Банк USD EUR
KAPITALBANK 7780/50 8630/30
UZPSB 7840/20 9050/00
NBU 7790/70 9080/50
"Трастбанк" ЧАБ Операционное управление
Данные организации Услуги Филиалы Минибанки Схема проезда

«Zamin Bio Health»: Банк сармояси асосида фаол ишбилармонлик муҳити яратилмоқда
01.05.2018
Выбор языка: ru  

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади – инсон ва унинг манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиб, халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қўплаб лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига амалга оширган ташрифларида берган топшириқлари ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон вилоятида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги асосида ташкил этилган «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов, “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Низомов, манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар, қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари, корхона ишчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу завод Марказий Осиё давлатларида ягона ҳисобланиб, у асосан қандли диабет билан касалланган аҳоли учун инсулин дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Хортум ҚФЙда бўш турган 1,5 гектар ер майдонида 2016 йилнинг октябрь ойида «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти томонидан “Инсулин” заводининг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Пудратчи сифатида Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга бўлган «Gulf pharmaceticals industries» компанияси жалб қилинди. 1,5 гектар майдонда бош пудратчи «Server Servis Health» хусусий қурилиш-монтаж корхонаси қурувчи-муҳандислари замонавий завод қурилишини якунига етказдилар. Завод атрофида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Қурилиш-монтаж ишлари учун жами 2 млрд. 800 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, – дейди «Server Servis Health» хусусий қурилиш-монтаж корхонаси раҳбари Абламитов Сервер Марленович – «Zamin Bio Health» заводини бунёд этишда мураккаб конструкцияли, ноёб қурилиш материалларидан фойдаланилди. Бино ичкариси замонавий технологиялар билан уйғунлашган. Шунингдек, завод ишчи-меҳнаткашларининг меҳнат қилишлари учун хавфсиз меҳнат шароитлари ташкиллаштирилган, овқатланишлари учун қулайликлар, дам олишлари учун шинам хоналар барпо қилинди.

Хусусан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Андижон филиали томонидан заводнинг қурилиши ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадлари учун 2016 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, жорий йилнинг февраль ойига қадар 14 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. Кредит маблағлари чет элдан замонавий ускуналар олиб келиш учун йўналтирилди.

Андижон вилоятида банкимиз кредити ҳисобига мазкур заводнинг ишга тушиши ва янги иш ўринлари яратилгани муҳим аҳамият касб этади, – дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов. 2017 йил давомида банкимиз томонидан реал секторни кредитлашга 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ жойлаштирилди. Шулардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга жами 450 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Ушбу сармоялар ҳисобига 548 та янги иш ўрни яратилди.

Бугунги кунда импорт ўрнини қоплаш мақсадида четдан келтирилаётган бир қатор замонавий шифо воситаларини юртимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда бошланғич сармоя киритиш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда муҳим омил саналади.

Заводимизда асосан қандли диабет билан касалланган беморлар учун инсулин дори воситасини ишлаб чиқариш мўлжалланган, – дейди корхона раҳбари Авазбек Низомов. – Ҳозирги кунда Ўзбекистон бу турдаги дори воситаларини чет мамлакатлардан импорт ҳисобига олиб келади. Бу завод нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Заводнинг ишга туширилиши Президентимиз таъкидлаганларидек, нафақат юртимиз аҳолисига тўлиқ ҳажмда инсулин дори воситаларини арзон ва сифатли етказиб бериш, балки бутун Марказий Осиё давлатларига маҳсулот экспорти ҳажмини оширишга эришилади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, қандли диабет касаллиги бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, амалда қандли диабет билан касалланган беморлар сонида йилдан йилга ўсиш кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 270 минг аҳоли қандли диабет касаллиги билан касалланган. Шундан 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида қандли диабет билан касалланганлар катта ёшдаги аҳолининг 0,5 фоизини ташкил қилиб, ҳар 12-15 йилда 2 баробар кўпаймоқда.

DSCN3788 — копия.JPG

Демак, ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, 1 йил мобайнида Ўзбекистон аҳолисига жами 2 миллион 200 минг дона “Инсулин” дори воситаси 3-4 АҚШ долларидан чет мамлакатлардан етказиб берилган бўлса, заводимизнинг ишга туширилиши мазкур дори воситасининг тан нархи 2,5 АҚШ долларида аҳолига етказиб бериш имкониятини туғдиради.

Шу билан бирга, бугун заводнинг очилишида биз Андижон вилояти халқининг 100 нафар ёшларини янги иш ўринлари билан таъминлашга эришдик. Келажакда қўшимча равишда 23 нафар коллеж битирувчиларини ҳам ишга қабул қилишни режалаштирганмиз.

Келажакда заводимиз орқали йилига 2 млн. АҚШ доллари миқдорида «Инсулин» дорисини экспорт қилиш режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар натижасида биз импорт ўрнини қоплаш, экспортни ривожлантириш, фармацевтика бозорида нарх-наво мутаносиблашини таъминлашга эришамиз. Шунингдек, заводимизда йилига 10 млн. дона флакондаги инсулин дори воситаси ишлаб чиқарилиб, қандли диабет билан касалланган беморларимиз учун арзон дори воситаларини етказиб берилишига эришилади. Биз мана шу ишларни йўлга қўйишда бевосита ҳамкорлик қилган «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Президентимизнинг «Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни уддалашга қодир ёшларимиз бугун ҳаётга кириб келяпти. Бу барчамизда ғурур ва ифтихор уйғотади, албатта» – деган сўзлари тасдиғини «Zamin Bio Health» заводи ёшлари мисолида яққол кўришимиз мумкин.

– Шундай катта салоҳиятга эга заводлар дунёнинг етакчи мамлакатларида мавжуд бўлган бўлса, эндиликда улардан бири Андижонда ҳам барпо этилди ва бу Президентимизнинг биз каби ёшларга имконият яратиб, билдирган юксак ишончининг яна бир тасдиғидир, – дейди завод мутахассиси Абдулхакимов Эгамберди Абдурахим ўғли. – Заводимиз чет элдан келтирилган энг илғор технологиялар асосида жиҳозланган. Бизни хурсанд қилгани, ишлаб чиқарадиган инсулин дори воситаси нафақат мамлакатимизда истиқомат қилаётган қандли диабет билан касалланган аҳолининг ҳаётий заруратига айланган дори воситаси бўлиб хизмат қилади, балки Марказий Осиё давлатларига ҳам экспорт қилиниб, қандли диабет билан касалланганлар эҳтиёжини қондиради.

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки давлат дастурларида белгиланган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий мадад бериш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар ижросига, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тантанали очилиш маросимининг рамзий ленталари кесилиб, завод ишга туширилганлиги расман эълон қилинди. Тадбир иштирокчилари корхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ушбу йўналишдаги ишлар кўламини ошириш ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш баробарида, жорий «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда коллеж битирувчиларига самарали банк хизматларини кўрсатиш йўлида фаол ишларни амалга оширишни режалаштирган. Бу эса банкнинг мамлакат молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, янги мижозларни жалб этишга ҳам замин ҳозирлайди. 



Версия для печати
Прочитано: 430 раз(а)  |  Комментариев: 0  |  Средняя оценка (макс. 7): нет

Другие статьи раздела
26.07.2018 Виртуальные банковские карты внедряются с октября
20.07.2018 Упрощение процесса возврата средств: POS-терминалы поддерживают функцию «Отмена операции»
19.07.2018 Получить гарантию банка стало проще
10.07.2018 Купюры с какими повреждениями должны принимать к оплате
10.07.2018 С октября т.г. для банков вводят правила работы с клиентами
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma».
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон , 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-24; факс: (998 71) 283-39-23; e-mail: info@bank.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на Bank.uz;
в остальных СМИ – ссылка на Bank.uz как на источник информации.

© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.

Рейтинг@Mail.ru Курс у.е. в онлайн-магазинах