Логотип Bank.uz
КУРСЫ ВАЛЮТ ЦБ РУз
USD 12.11 9490.77
EUR 12.11 10455.03
RUB 12.11 148.82
КУРСЫ ВАЛЮТ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Банк USD EUR
KAPITALBANK 9400/50 9890/990
UZPSB 9350/20 10200/450
NBU 9350/30 10320/520
Ислом молияси ва банк иши
02.06.2019

Ислом молия фаолияти — дунё молия тизимининг энг тез суръатлар билан ривожланаётган соҳаси бўлиб турибди. Унинг ривожланиши кўрсаткичлари айрим йилларда 17-20%дан иборат бўлди. Бу – жуда юқори кўрсаткич. Рақамларга келадиган бўлсак, 2014 йилда шариат тамойилларига асосланган молиявий муассасалар дунё активларининг 1%га яқин қисмига эгалик қилган, бу қарийб 2 триллион АҚШ долларини ташкил этган.

 

Ислом банк ишининг асосий тамойили савдо-сотиқдаги хатарларнинг тенг тақсимланишига асосланган бўлиб, анъанавий банк ишида кузатиладиган усул, яъни хатарлар тўла-тўкис қарз олувчининг гарданига юкланишини истисно этади. Ҳозирги замон банк-молия тизимини такомиллаштиришда “қарз берувчи-қарздор” муносабатларига эмас, балки “сотувчи-харидор” ёки ҳамкорлик” муносабатларига асосланган ислом молия тизимидан намуна олиш дунё иқтисодиёти олдида турган муаммоларни ечишда ёрдам бериши мумкин.

 

Мушорака – вақтинча шерикликка асосланган инвестициялар. Буни қўшма корхонага ўхшатиш мумкин. Асосий қарз ёпилганидан кейин фойда олидндан келишилган улушларга кўра тақсимланади.

 

Музораба – ишонч асосида молиялаштириш ва фойдани тақсимлаш. Бундай ҳисобварақларда банк капитал бўйича, бир томондан, омонатчилар учун, иккинчи томондан, тадбиркорлар учун ҳамкор сифатида иштирок этади. Бу усулни венчур капитали усулига ўхшатиш мумкин. Банку капитални тақдим этади, тадбиркор эса ғоя, тажриба, иш кучи ва ҳоказолар билан иштирок этади ва фойда олдиндан келишиб олинган улушлар бўйича тақсимланади.

 

Муробаҳа – Муробаҳа молиявий операциясида ислом молия муассасаси мижоз буюртмасига асосан маълум бир маҳсулотни (масалан, ускуна) харид қилади, сўнгра ушбу маҳсулотни устига шартномада кўрсатилган устама нарх қўйган ҳолда, маълум бир муддат ичида тўлаш шарти билан мижозга сотади. Бунда мижоз молнинг нархини бирданига эмас, маълум бир муддат ичида тўлаш имкониятига эга бўлади, молия муассасаси эса олинган молга устама қўйиб сотиб фойда олади. Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорациясининг бундай молиявий операцияси республикасмиз маҳаллий банклари орқали жуда чегараланган ҳажмда амалга ошириб келинмоқда.

 

Такофул – ислом суғуртаси.

 

Сукук – ислом қимматли қоғозлари. 2015 йилда номусулмон мамлакатлар бўлмиш Буюк Британия, Гонконг, Люксембург томонидан ислом тамойилига асосланган қимматли қоғозлар муомалага чиқарилиши билан Сукук бозори сезиларли равишда кучайди.

 

Вакал — депозит.

Ижара – лизинг.



Версия для печати
Прочитано: 515 раз(а)   |  Средняя оценка (макс. 7): нет

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma».
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон , 1/1
e-mail: info@bank.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на Bank.uz;
в остальных СМИ – ссылка на Bank.uz как на источник информации.

© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.

Рейтинг@Mail.ru Курс у.е. в онлайн-магазинах 18+