Логотип Bank.uz
КУРСЫ ВАЛЮТ ЦБ РУз
USD 21.08 9384.00
EUR 21.08 10393.72
RUB 21.08 140.14
КУРСЫ ВАЛЮТ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Банк USD EUR
KAPITALBANK 8840/00 9330/380
UZPSB 8840/00 9490/40
NBU 8840/00 9580/60
Ислом банк тизимида депозитлар
10.06.2019

 

Ислом банкларида фойда келтирадиган омонат (депозит)ларнинг асосан уч тури мавжуд:
1. Мудораба битими. Бунда омонат қўювчи инвестор сифатида иштирок этади ва банк омонат қўювчининг маблағларини фойда келтидаган активларга йўналтиради. Банк омонатчи маблағларининг бошқарувчиси сифатида қатнашганлиги учун фойдадан ўз улушини олади, мижоз ҳам фойдадан келишилган миқдордаги улушини олади. Агар қилинган инвестиция натижасида зарар кўрилса, у омонат эгаси (мижоз) томонидан қопланади, банк эса фойдадаги улушга эга бўлмайди.
2. Ваколат битими. Мудорабага ўхшаш усулда фаолият амалга оширилади, фақат банк мижоз ўз маблағларини тасарруф этиш ваколатини берган томон (агент) сифатида белгиланган миқдорда хизмат ҳақи (комиссия) олади. Қилинган инвестициядан олинган барча фойда омонатчи мижозга тегишли бўлади. Зарар ҳам омонатчи мижоз ҳисобига ёзилади. (Банк мижоз маблағларини тасарруф этишда лоқайдлик, лаёқатсизлик, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар, битим шартларини бузиш ҳолатлари учраса зарар банк тарафидан қопланади).
Ушбу иккала битимда фойда миқдори банк тарафидан инвестиция қилинган активнинг рентабеллик даражасига боғлиқ бўлади. Шунингдек, мижознинг омонати кафолатланмаганлиги туфайли банк инвестиция объектларини синчковлик билан ўрганади, акс ҳолда банкнинг обрў-эътиборига жиддий зарар етиши мумкин. 
3. Таварруқ битими. Ушбу битим (https://t.me/IslomMoliyasi/36) мижозга омонатнинг миқдори қайтаришни ва қатъий белгиланган даромад миқдорини банк тарафидан тўланишини кўзда тутади (ҳозирги кунда ислом банклари томонидан ушбу битим кенг қўлланилишига қарамай ислом молиясининг асл назариясига мос эмас ва баъзи йирик олимлар ушбу битимни танқид қиладилар).
Ушбу битимлардан ташқари “вадиъа” туридаги жорий омонат битимлари (https://t.me/IslomMoliyasi/104) ҳам мавжуд бўлиб, унда омонат устидан даромад олинмайди ва мижознинг талаби билан омонатни банк тўлиқ қайтаришни кафолатлайди.
Ислом молияси каналига аъзо бўлинг

Версия для печати
Прочитано: 399 раз(а)   |  Средняя оценка (макс. 7): нет

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma».
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон , 1/1
e-mail: info@bank.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на Bank.uz;
в остальных СМИ – ссылка на Bank.uz как на источник информации.

© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.

Рейтинг@Mail.ru Курс у.е. в онлайн-магазинах 18+