Мақсадимиз - ахборот технологиялари соҳасида янгича қарорларни ишлаб чиқиш ва бу билан аҳолига қулайлик яратишдир

06.05.2008

       Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси озиқ овқат маҳсулотларидан маиший ва компьютер технологияларигача бўлган товарларни харид қилиш, мобил алоқа, Интернет, телефония ва коммунал хизматлари учун ҳақ тўлаш, шунингдек, кино, театрларга чипталарни уй ёки офислардан чиқмаган ҳолда харид қилиш имкониятига эга бўлади. Эндиликда қимматли вақт ва асабларни сарфлаб дўкондан дуконга бориб, у ёки бу товарни қидириш ҳожати қолмайди. Ушбу масалаларни яқин келажакда ишга тушувчи ва бир кунда 24 соат, ҳафтасига 7 кун узлуксиз хизмат қилувчи “eKarmon” электрон тўловлар тизими ҳал этади.

Ахборот-коммуникация, мобил ва интернет-технологиялари соҳасида дастурий ечимлар ишлаб чиқарувчи «Multisoft Solutions» маҳаллий компанияси 2005 йил 16 декабрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонунга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ “eKarmon” электрон тўловлар тизимини ишлаб чиқди.

Айни вақтда мазкур тизим интернет-дўконлар ёрдамида электрон тўловларни ўтказиш бўйича «бошланғич лойиҳа» сифатида тақдим этилмоқда.

«eKarmon» тизими Интернет тармоғи орқали аҳолига товарларни харид қилиш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шу жумладан уяли алоқа операторлари, интернет провайдерлар, халқаро ва шахар телефонлари, ҳамда коммунал хизматлар учун ҳак тўлаш имконини бермоқда. Ушбу тизим миллий валюта - сўмга боғланган бўлиб, фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Учинчи шахсларнинг тизимга ижозатсиз киришидан ишончлилиги ва ҳимоясининг гарови, Электрон рақамли имзоланининг (ЭРИ) қўлланилиши саналади. ЭРИ 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунга мувофик, электрон ҳхужжатдаги ЭРИ айни бир вактнинг ўзида коғоз хужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир ҳил аҳамиятга эга. ЭРИдан “eKarmon” тизимига киришда, хамда реал вақт режимида тўловларни амалга оширишда фойдаланилади. Бунинг учун тизим фойдаланувчиларига «Multisoft Solutions» компаниясининг ЭРИ калитларини Руйхатга олувчи маркази (РОМ) томонидан ЭРИ калитининг сертификати берилади. Эслатиб ўтиш жоизки, яқинда компания РОМи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида давлат рўйхатидан ўтди.

ЭРИни қўлланилиши, анъанавий «парол ва логин»лардан фойдаланиш методларига нисбатан, назария ва амалиётда устун деб исботланган. «eKarmon» тизимида қўлланилувчи ЭРИнинг сирли калитининг узунлиги 2048 битни ташкил қилади; демак, бугунги кунда ЭРИ калитларининг хар қандай компрометацияси олди олинади.

“eKarmon” тизимининг аъзоси бўлиш учун, ушбу тизимнинг www.ekarmon.uz Интернет сайтида рўйхатдан ўтиб, “eKarmon” Агентлари шахобчаларда идентификациядан ўтиш ва тизим томонидан берилган ўз электрон ҳисобини тўлдириши лозим.

Тизимда электрон рақамли имзоларни тўлдириш қўйидаги усуллар билан амалга оширилади:

а. тизим Агентлари кассаларига нақд пул маблағларини киритиш йўли билан (фақат жисмоний шахслар учун). Фойдаланувчининг исм-шарифи, электрон ҳисоб рақами текширувдан ўтказилагнадан сўнг, киритилган сумма ҳақида чек топширилади;

б. ўзининг банк ҳисобидан «eKarmon» тизимининг банк хисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда пул маблағлари тизим фойдаланувчиларининг электрон ҳисобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Айнан ушбу маблағлардан, фойдаланувчилар уй ёки офислардан ташқарига чиқмай бутун республика бўйича товар ва хизматлар (кино, театр, ҳаво ва темир йўл транспорти учун чипталар, кийим кечак, озиқ-овқат, кредит ва х.к) учун ҳак тўлаш имкониятига эга бўладилар.

Реал вақт режимида товар ва хизматларини таклиф этиш истагида бўлган хўжалик субъектлар ҳам «eKarmon» тизимида алоҳида рўйхатдан ўтишлари лозим. Уларга «eKarmon» тизими орқали электрон савдони амалга оширишларида фойдаланиш учун ЭРИ калитларининг сертификатлари РОМ томонидан топширилади. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектларнинг уланиши, уларнинг интернет-сайтлари, интернет-дўконлари ёки савдо майдонларининг «eKarmon» интернет-тўловлари тизимига уланиши орқали амалга оширилади. “eKarmon” тизимида товар ва хизматлар «онлайн» режимида сотилишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ электрон ҳужжат шаклида тузилган келишув назарда тутилган.

«eKarmon» тизимининг қўшимча функциялари қаторида, битта фойдаланувчининг электрон ҳисобидан иккинчи фойдаланувчининг электрон ҳисобига маблағларни ўтказиш, тизим аъзоларини баҳолаш (аттестация) ҳамда фойдаланувчиларнинг пул маблағларини банк ҳисоб рақамларига чиқариш каби имкониятлар ҳам мавжуд.

Аҳолига ишончли, хавфсиз ва максимал даражада қулай тизим тақдим этиш мақсадида, ишга тушиш арафасида турган «eKarmon» тизими, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун таклиф этилган эди. Билдирилган тавсияларни инобага олган ҳолда, тизимни қўшимча модуллар билан янада такомиллаштириш қарори қабул қилинди. Ундан ташқари, компания вакиллари Ўзбекистон ҳудудида етакчи инновацион технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва ижро этилишига бағишланган тадбирларда фаол қатнашмокда.

«Multisoft Solutions» Компанияси “eKarmon” электрон тўловлар тизимини жорий этиб, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида янги дастурий ечимни таклиф этибгина қолмай, ўз олдига, Ўзбекистон Республикаси худудида электрон рақамли имзони қўллаш, электрон хужжат алмашиш ва электрон тижоратни жорий этиш инфратузилмасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиш ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus