Логотип Bank.uz
КУРСЫ ВАЛЮТ ЦБ РУз
USD 10.12 9537.55
EUR 10.12 10545.67
RUB 10.12 149.88
КУРСЫ ВАЛЮТ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Банк USD EUR
KAPITALBANK 9400/50 9890/990
UZPSB 9350/20 10200/450
NBU 9350/30 10320/520
Банкоматларнинг йиғма картаси нима учун керак?
02.08.2019
Выбор языка: ru  

Банкоматларнинг йиғма картаси нима учун керак?

 Банк соҳасининг мутахассислари яқин вақт оралиғида нафақат банкоматлар сони кўпайишини, балки улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари рўйхатининг кенгайишини ҳам ваъда қилишмоқда.  

Мамлакатда ҳозирча бир-бири билан умуман боғлиқ бўлмаган банкоматларнинг иккита тармоғи ривожланмоқда. Улардан бири яқинда, «HUMO» тўлов тизими ривожланиши жараёнида дунёга келди. Бир неча ҳафта олдин маъмурият пойтахтда илк 100та банкоматнинг ўрнатилиши ҳақида эълон қилган эди. Ҳозирча бу қурилмалар фақатгина «HUMO» картасидан пулларни нақдлаштириб бериши мумкин. Лекин тўлов тизимининг call-марказидан хабар беришларича, яқин вақт оралиғида бу ва янгидан ўрнатиладиган банкоматлар бошқа хизматларни ҳам кўрсата бошлайди.  

2017 йилдан бошлаб «Uzcard» халқаро тўлов тизимида (ХТТ) ҳам ишлайдиган банкоматлар тармоғи фаол ривожланмоқда. Уларда бутун мамлакат бўйлаб қарийб 2200та банкомат ишлаётир. Банкоматларнинг аксарият қисми «24/7» режимида ишлайдиган банклардаги кечаю кундуз хизмат кўрсатувчи марказларда ўрнатилган. Бошқа қисми эса бозорлар ва аҳоли зич жойлашган жойлардадир. Шу билан бирга, тизим маъмурияти банклар билан ҳамкорликда банкоматлар сонини кўпайтириш ниятида.  

2018 йилда «Uzcard» ХТТ «Халқаро тўлов тизими» номи остида янги софт ва хостингни жорий этиш бўйича кенг миқёсли лойиҳани амалга оширди. У хавфсизликнинг барча халқаро талабларига жавоб беради. Бу эса «Uzcard» ХТТга халқаро мақомга эга бўлиш, шунингдек, халқаро тўлов тизимлари карталари билан операциялар ўтказиш имконини берди. Кобейжинг карталарини жорий этишга доир кенг миқёсли лойиҳалар йўлга қўйилди, улар ҳисоб-китоблар учун, шу жумладан, «Uzcard» ХТТ банкоматлари томонидан ҳисоб-китоблар учун қабул қилинмоқда. «UnionPay» билан ҳамкорликдаги лойиҳа муваффақиятли ишга туширилди, Россиянинг «Мир» тўлов тизими ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан амалга оширилаётган лойиҳа ишга тушиш арафасида турибди. 

Бугунги кунда «Халқаро тўлов тизими» софтини қўллаган ҳолда бутун мамлакат бўйлаб 2000тадан ортиқ банкомат ишлаб турибди. Яқин вақт оралиғида уларга олдинги авлод дастурий таъминотида ишлашни давом эттираётган банкоматларни модернизация қилиш ва улаш режалаштирилмоқда.    

«Uzcard» ХТТ банкоматларининг асосий парки дунёнинг қуйидаги етакчи ишлаб чиқарувчиларининг қурилмаларидан иборатдир:

  1. NCR
  2. GRG
  3.  Diebold Nixdorf 

Буларнинг барчаси турли моделлар ва имкониятларга эга бўлган машиналардир. 60%га яқин банкоматлар «Сash-оut» тизими орқали ишлайди, яъни нақд пул беришга мўлжалланган. Яна тахминан 25% банкоматлар «Cash-in/Cash-out» функцияларини қўллайди, демак, нақд маблағларни бера олади ва қабул қилади.  Бошқалари «Recyclen» тизими бўйича ишлайди, улар бошқа мижозларга хизмат кўрсатаётганда олдинроқ «йиғилган» пул маблағларининг пул массаси ҳисобидан нақд маблағларни бериш имкониятини яратувчи технологиялар билан жиҳозланган. 

Банкоматларнинг кейинги иккита модификацияси базасида банк карталарини нақд пул билан тўлдириш ҳамда хорижий валютани конвертация қилиш (АҚШ доллари  ва Еврони банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилган курс бўйича сўмга алмаштириш) бўйича хизматлар ташкил этилган. 

Таассуфки, банкоматларнинг имкониятлари тўғрисидаги бу ахборот бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга бўлмай қолди, сабаби, қаерга қандай банкомат ўрнатилганини билиш мумкин бўлган маълумотлар ёки карталар мавжуд эмас. Яқин вақт орасида бундай карталар пайдо бўлиши ва банкларнинг расмий сайтларига жойлаштирилишига умид қилса бўлади. «Uzcard» ХТТнинг сайтида ва бошқа умумий очиқ ахборот манбаларида барча банклардан олинган ахборотни бирлаштирувчи йиғма карталарнинг жойлаштирилиши айни муддао бўлган бўлур эди. Ана шундай тизимлаштирилган мавзуга оид ахборот манбаларининг танқис ўрни кўчадан эшитилган миш-миш хабарлар билан «тўлдирилади».  

Технологияларга талаб бор, буни статистика ҳам тасдиқлаб турибди. 2019 йилнинг II чораги якунларига кўра, ўзбекистонликлар  4 527 450 млн. АҚШ долларилик маблағларни банкоматлар орқали конвертация қилганлар, бу жорий йилнинг I чорагидаги кўрсаткичдан 88%га кўпдир. Маблағларни банкоматлар орқали конвертация қилиш ҳажмларида «Qishloq qurilish bank», «Orient Finans Bank» ва «Asia Alliance Bank» етакчилик қилишган. 

Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчиси ва модели, хизмат кўрсатиш банкидан қатъи назар, барча банкоматлар қуйидаги карта операцияларини қўллайдилар:

- балансни кўриш;

- карта тарихини олиш;

- СМС-хабарлар;

- ПИН-кодни алмаштириш. 

«Uzcard» ХТТ директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жонибековнинг қайд этишича, яқин йиллар оралиғида нафақат банкоматлар сонини бир неча баробар кўпайтириш, балки улар орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳам режадаги вазифалардандир.  

Яқинда «Халқаро тўлов тизими»да ишлаётган банкоматларда энг талабгир хизматларга тўлов ўтказишнинг имкони пайдо бўлади.  

Ҳозирги вақтда валюта айирбошлаш фақатгина «Сash – Cash» схемаси бўйича, яъни нақд пулга нақд пул орқали амалга оширилмоқда. Яқин вақтда эса қуйидаги бошқа вариантлар ҳам ишга тушади:

- нақд хорижий валютани сўмга алмаштириб, айни вақтда уни пластик карточкадаги счётга ўтказиш;

-  пластик карточкадаги хорижий валютани конвертация қилиб, сўмни нақд ҳолда олиш. 

Банкоматлар ёрдамида хориждан пул ўтказмаларини олиш ва бошқа кўплаб хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Умуман олганда, мутахассислар «Uzcard» тизими ва банкларнинг расмий сайтларидаги ахборотлар орқали янгиликлардан воқиф бўлиб туришни тавсия этадилар. 

Олег Гаевой



Версия для печати
Прочитано: 241 раз(а)   |  Средняя оценка (макс. 7): нет

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma».
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон , 1/1
e-mail: info@bank.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на Bank.uz;
в остальных СМИ – ссылка на Bank.uz как на источник информации.

© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.

Рейтинг@Mail.ru Курс у.е. в онлайн-магазинах 18+