Логотип Bank.uz
КУРСЫ ВАЛЮТ ЦБ РУз
USD 10.12 9537.55
EUR 10.12 10545.67
RUB 10.12 149.88
КУРСЫ ВАЛЮТ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Банк USD EUR
KAPITALBANK 9400/50 9890/990
UZPSB 9350/20 10200/450
NBU 9350/30 10320/520
"Трастбанк" ЧАБ Операционное управление
Данные организации Услуги Филиалы Минибанки Схема проезда

“Исломий дарча” хизматини банк тизимида жорий этиш бўйича келишув имзоланди
04.09.2019
Выбор языка: ru   ru  

“Исломий дарча” хизматини банк тизимида жорий этиш бўйича келишув имзоландиЖорий йилнинг 22 август куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини амалга ошириш мақсадида, “Исломий дарча” хизматини банк тизимида тадбиқ этиш бўйича келишув имзоланди.

“Трастбанк” ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ўтган йилдан бошланган. 2018 йилда банк ҳамкорлик алоқаларида сезиларли натижаларга эришди ва Банк томонидан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг 7 000 000 АҚШ доллари ҳамда Халқаро савдо ва молия Ислом корпорациясининг 4 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб қилинди.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2019 йил давомида банк тузилмасида Исломий банк хизматлари самарадорлигини ошириш ва кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида, Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг июнь ойида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг Ижро этувчи Директори жаноб Айман Амин Седжини бошчилигидаги делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Ушбу учрашув “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматини ишга туширилишига туртки бўлди.

Таъкидлаш жоизки, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматининг жорий этилиши, банк мижозларига Исломий тамойилларга асосланган чакана ва корпоратив банк хизматлари ва маҳсулотларини таклиф этувчи исломий банк хизматларидан муваффақиятли фойдаланиш имконини беради.



Версия для печати
Прочитано: 165 раз(а)   |  Средняя оценка (макс. 7): нет

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma».
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон , 1/1
e-mail: info@bank.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на Bank.uz;
в остальных СМИ – ссылка на Bank.uz как на источник информации.

© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.

Рейтинг@Mail.ru Курс у.е. в онлайн-магазинах 18+