Вилоятларда янги микрокредит ташкилотлари очилди

07.05.2008
 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди:

- устав фонди 32,4 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Афруз» кредит уюшмаси (Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани),

- устав фонди 33 млн. сўм миқдорида фақат пул маблағларидан шакллантирилган «Diydor» кредит уюшмаси (Фарғона вилояти, Данғара тумани).

Янги кредит уюшмалари ўз аъзолари - кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаш, уларга лизинг хизматларини кўрсатишга қаратади.

* * *

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки устав капитали 15 млн. сўм бўлган «Fovarit invest mikrokredit tashkiloti» масъулияти чекланган жамиятга (Андижон шаҳри) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.

Янги микромолиявий ташкилот мижозларга микрокредит ва микроқарзлар, жумладан истеъмол кредитлари ажратиш, микролизинг ва бошқа турдаги микромолиявий, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

www.cbu.uz
Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus