“BankExpo-2008” - биринчи миллий кўргазма

22.05.2008
Банк тизимини либераллаштириш ва ислоҳ қилиш, банклардаги молиявий барқарорлик ва инвестициявий фаолликни ошириш мақсадида ўтказилган мазкур кўргазма Ўзбекистон банклари уюшмаси ҳамда Ахборот технологиялари ассоциациясининг ташаббуси билан ташкил этилди.
Унда республикамиздаги ўнга яқин тижорат банклар, жумладан, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк”, “Ў-Т банк” Ўзбекистон-Туркия қўшма банки, ҳамда кўпгина молиявий институтлар, банк технологиялари ишлаб чиқарувчи компания ва ташкилотлар иштирок этишди.
- Биз кўргазмада пул санаш машинаси, валюта текшириш детекторлари, пулни ихчам шаклда ўровчи вакуумли ускуналар каби ўнга яқин банк технологияларини намойиш этяпмиз, - дейди “TexSistemServis” компаниясининг сотув бўлими менежери Жаҳонгир Муҳаммедов. – Бу технологиялар банкларнинг самарали фаолиятини таъминлабгина қолмасдан, ходим учун мазмунли иш жараёнини яратади.
Кўргазманинг асосий вазифаси иштирокчи ва меҳмонларни банк тизимидаги янги хизматлар, жумладан, электрон тўловлар ва пул жўнатмалари тизимларининг янги турлари, шунингдек, замонавий жиҳозлар, ахборот технологиялари ҳамда дастурий таъминотлар билан таништиришдан иборат бўлиб, унда банкларнинг янги лойиҳалари, кредитлашдаги қулайликларнинг турли йўналишлари намойиш этилди.
“BankExpo-2008” кўргазмасидан суғурта компаниялар, E-banking, видео кузатув ва ички банклараро алоқалар тизимлари, хавфсизлик, пул жўнатмалари ва бошқа тизимларни ёритувчи стендлар ҳам ўрин олган.
- Мижозларимиз учун сўнгги янгилик – бу инфо-киоск, “Ўзбекистон-Экспресс” (мамлакат ичидаги пул жўнатмалари) хизматлари ҳамда Infotouch (банк ва банк хизматлари ҳақида умумий маълумот берувчи) информацион теминалнинг йўлга қўйилиши бўлди, - деди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Банкни ривожлантириш стратегияси бошқармаси бошлиғи Отабек Аллаберганов.
“Алоқабанк” акциядорлик-тижорат банкида эса, энг тезкор пул жўнатиш тизимини йўлга қўйилганлигининг гувоҳи бўлдик. Банк айни пайтда жаҳоннинг 111 та шаҳарлари билан пул айирбошлаш амалларини бажарувчи “Лидер” тизимига аъзо бўлган.

Юлдуз ЗОКИРОВА.

"Банк ахборотномаси"


Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus