Хизмат масофа билмайди

28.05.2008
Зеро, масофадан туриб амалга оширилувчи замонавий тўловлар тизимининг такомиллаштирилиши нақд пул айланишини қисқартиришга яқиндан ёрдам беради.
Яқин кунларда юртимизда яна бир янги Интернет тўловлар тизими - «eKarmon» ишга тушади. ¤тган ҳафтада Миллий Матбуот Марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими ¤збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, миллий валютага боғланган Интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда электрон тўлов тизимини ривожлантириш бўйича бошланғич синов лойиҳаси сифатида эълон қилинганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил қилинди. Тадбир «eKarmon» тизимининг ишлаб чиқарувчиси ҳамда оператори - «Multisoft Solutions» МЧЖ ва «eKarmon Group» МЧЖ томонидан уюштирилди.
«eKarmon Group» компаниясининг Бош директори Дилшод Абдуқодиров, Республикада мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида муҳим ўрин тутувчи электрон тижорат соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда электрон тижоратнинг ривожланиш ва ўсиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз ҳукумати хўжалик субъектлар “виртуал бозор”га чиқишлари учун ҳуқуқий заминни янада такомиллаштириш ва шароитларни яратишда барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини алоҳида қайд этиб ўтди.
«eKarmon» Интернет-тўловлар тизими жорий этилишидан кўзланган асосий мақсад аҳолига, ишбилармон доира вакилларига, нодавлат ҳамда давлат ташкилотларига Интернет тармоғи ва мобил технологиялар ёрдамида республика миқёсида товар ва хизматлар учун “он-лайн” режимида, хавфсиз ҳақ тўлаш имконини берувчи замонавий, юқори технологик электрон тўлов тизимини тақдим этишдан иборат.
Матбуот анжуманида «eKarmon» тизимининг кун туну кун ҳафтасига 7 кун узлуксиз равишда ишлаши унинг асосий афзалликларидан бири экани таъкидлаб ўтилди. Бу борада «eKarmon» Интернет-тўловлар тизими имкониятлари таништирилиб, тўловни амалга ошириш, тизимга пул маблағларини киритиш ва чиқариш технологиялари намойиш этилди.
«eKarmon» тизими Интернет тармоғи ва мобил телефон воситасида кўплаб молиявий операцияларни амалга ошириш имконини беради, хусусан, мобил телефон, Интернет провайдерлар, шаҳар ва халқаро телефония, коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳамда бутун республика миқёсида интернет-дўкон ва савдо майдонларида товарларни харид қилиш мумкин. Шунингдек, тизим фойдаланувчилари, ўтказилган операциялар тарихини кўриб, Интернет-дўконлар рейтинглари билан танишишлари ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириш имкониятига эгалар.
«eKarmon» тизимининг асосий жиҳатларидан бири - бу фойдаланувчиларнинг электрон кармонларининг юқори даражадаги хавфсизлигидир. Фойдаланувчилар тизимга кириш ва «он-лайн» режимида тўловларни амалга ошириш чоғида ўзларининг хос электрон рақамли имзоларини (ЭРИ) қўллашлари хавфсизлик гарови саналади. Шу ўринда ЭРИ - бу 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган ¤збекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунига мувофиқ шахснинг ўз қўли билан қоғозга қўйган имзоси кучига тенг бўлган электрон кўринишдаги имзо эканини таъкидлаш мумкин.
Маълумот ўрнида. «eKarmon» сўзи, электрон кармон маъносини англатади. «eKarmon» - бу Интернет тўловлар тизими бўлиб, электрон тижорат иштирокчиларига, Интернет тармоғи ёрдамида, ЭРИ қўллаган ҳолда товар ва хизматларни бир зумда харид қилиш ёки сотиш имконини беради. ЭРИ «Multisoft Solutions» компаниясининг ЭРИ калитларини рўйхатга олувчи маркази (РОМ) томонидан берилган ЭРИ калитлари сертификатлари асосида амал қилади. Тизим миллий валютамиз - сўмга боғланган бўлиб, фақат ¤збекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Жасур МИРЗАЕВ
"Банк ахборотномаси"

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus