"Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Давлат дастури амалда

30.05.2008
Иқтисодий ислоҳотларни ва Республика ҳукумати қарорларини ҳаётга татбиқ этувчи Ўзбекистон Миллий банки "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ ёш оилаларга қуйидаги мақсадлар учун имтиёзли кредитлар бермоқда:
-якка тартибдаги уй-жой ёки квартирани қуриш, сотиб олиш ва реконструкция қилиш учун;
-шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар, амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни харид қилиш учун.

Истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва уларнинг истеъмолчилик эхтиёжларини қондиришга мўлжалланган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга бериладиган кредитдир. Истеъмол кредити қарз олувчи томонидан, бутун кредитлаш даврида банкдаги гаров депозитига пул маблағларини гаров таъминоти сифатида омонатга қўйиш шарти билан, сотиб олинадиган товар (ишлар, хизматлар)нинг тўлиқ қиймати миқдорида берилади.
Кредитнинг максимал суммаси - энг кам иш ҳақининг 500 миқдоридан ошмайди;

Кредитлаш муддати - узоғи билан 3 йил;

Фоиз ставкаси - йилига 14% дан 17% гача (ёш оилаларга 11%дан 14 %гача);

Таъминот:
-учинчи шахслар кафолати;
-мулк (шу жумладан кредит ҳисобидан харид қилинадиган мулк) гарови;
-пул маблағларини олиш ҳуқуқлари гарови ва қонунларда кўзда тутилган бошқа усуллар.

Имтиёзлар.
Ёш оилалар (ҳар бирининг ёши ЗОдан ошмаган, биринчи маротаба никоҳдан ўтган эр-хотинлар) учун истеъмол кредитлари бўйича олти ойлик имтиёзли давр белгиланган бўлиб, бу давр мобайнида кредит бўйича асосий қарзни сўндириш муддати чўзилади.
Кредит олиш учун қарз олувчи Банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) кредит берилиши тўғрисида ариза;
б) қарз олувчининг шахсини ва яшаш жойини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат;
в) қарз олувчининг даромадини белгиланган тартибда тасдиқловчи иш жойидан маълумотнома, ёхуд қарз олувчининг кўрадиган даромадини ёки унинг мавжуд бўлган маблағларини ҳужжатли равишда тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Ипотека уй-жой кредитлари - бу Ўзбекистон Республикаси фуқароларига сотиб олинадиган кўчмас мулкни гаровга қўйиш шарти билан бериладиган кредитлардир. Ипотека кредитлари қуйидаги мақсадларда берилади:
-Турар жой биносини ёки кўп қаватли бинодаги квартирани
сотиб олишучун;
-Турар жой биноси қурилиши учун;
-Турар жой биносини реконструкция қилишучун.
Ипотека кредитининг максималмиқдори:

-якка тартибдаги турар жой биносини реконструкция қилиш ёки кўп қаватли уйда квартира сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг кўпи билан 2500 баравари миқдорида;
- якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва сотиб олиш учун
- энг кам ишҳақининг, кўпибилан, 3000 баравари миқдорида;

Кредит ёш оила тоифасидаги қарз олувчиларга 15 йилгача ва қолган тоифадаги қарз олувчиларга 10 йилгача муддатга берилади.

Фоиз ставкаси йилига 8% дан 18% гача (ёш оилаларга 9%дан 14%гача). Кредит сотиб олинаётган (қурилаёттан, реконструкция қилинаётган) уй-жойнинг олди-сотти шартномаси (қурилиш ёки реконструкция смета қиймати) билан белгиланган қийматидан кўпи билан 75% миқдорида берилади. Қарз олувчи ипотека кредитини олиш учун сотиб олинаётган уй-жой қийматидан ёки қурилаётган ёхуд реконструкция қилинаётган уй-жойнинг смета қийматидан камида 25 фоизи миқдорида ўз маблағ-ларига эга бўлиши шарт. Берилаётган кредитнинг таъминоти кредит суммаси-нингкамида 125%ини ташкилэтишилозим. Имтиёзлар. Ёш оилалар учун уч йиллик имтиёзли давр белгиланади. Уй-жой биносини (кўп қаватли уйдан квартирани) сотиб олишга кредит олиш учун қарз олувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: -уй-жой биноси ёки квартира олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартномани, унга илова қилиб уй-жой биноси ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат - хусусийилаштириш далолатномаси, агар уй ёки квартира олдин ҳам сотилган бўлса, унинг нотариусда тасдиқланган далолатномаси ва олди-сотди шартномаси, идорага қарашли уй-жой эгасининг уй-жойни хусусийлаштиришга ижозат берганлиги тўғрисидаги ҳужжат)нинг нусхаси; -пул маблағларининг қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) номига очилган омонат қўйилма ҳисобварағига жойлаштирилгани тўғрисидаги Банк маълумотномаси; -ариза берувчининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (агар улар қарзни биргаликда оладиган бўлсалар) даромадлари тўғрисида доимий иш жойидан охирги 12 ой учун берилган маълумотнома; -оила таркиби тўғрисида турар жойдан маълумотнома; -ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг паспорти. Уларнинг балоғатга етган ва балоғатга етмаган барча оила аъзолари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ( асл нусхаси). Уй-жой қурилишига кредит олиш, шунингдек уй-жойни реконструкциялашга кредит олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхатини 234-11-17; 235-57-04 телефон рақамлари ёки Банкнинг сайти (www.nbu.com) орқали билиб олишингиз мумкин.
Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus