SMS-Banking – қулай хизмат

21.07.2008
Бугунги кунда тижорат банкларида пластик карточкаларга асосланган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ҳамда электрон карточка ва терминаллардан фойдаланишни қўшимча рағбатлантирувчи лойиҳалар билан бойитиб бориш кенг суратларда давом этмоқда. Хусусан, “Ғаллабанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан ҳам пластик карточкалар бўйича хизмат турларини кенгайтириш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Банкдаги мана шундай лойиҳалардан бири – SMS-Banking хизматидир. Эндиликда “Ғаллабанк” мижозлари ўз пластик карточкаси ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотни мобил телефонлари орқали билиб олиши мумкин. SMS-Banking тизими ёрдамида мижоз уяли алоқа телефони воситасида ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағ, унга охирги келиб тушган ва чиқарилган маблағ, шунингдек, ҳисобрақамдаги кунлик келиб тушган ва чиқарилган барча маблағлар ҳақида маълумот олади.
Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига “Ғаллабанк” пластик карточкаларидан фойдаланаётган юридик ва жисмоний шахслар 81648 нафарни ташкил этиб, улар учун жойларга 750та терминаллар ўрнатилган.
2008 йилнинг 6 ойи давомида электрон карточкалар ҳисобварақларига 12,2 млрд. сўмлик маблағ ўтказилган бўлиб, улар орқали олиб борилган ҳисоб-китоб амаллари 11,7 млрд. сўмни ташкил этди. Банк терминаллари орқали эса ушбу давр мобайнида 13 млрд. сўмлик 332 мингдан зиёд транзакциялар ўтказилди.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда банкнинг айниқса Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоят бўлимлари фаол ҳисобланади.

Гулшан ЮСУПОВА.
"Банк ахборотномаси"

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus