“Ўктамбанк” - муваффақият оғушида

31.07.2008
Қашқадарё вилоятидаги деҳқон ва фермер хўжаликлар ҳамда хусусий тадбиркорларнинг молиявий ҳамкорига айланган “Ўктамбанк” хусусий очиқ турдаги акциядорлик-тижорат банки олиб бораётган самарали фаолияти натижасида кўпгина ютуқларга эришмоқда.
Хусусан, банк икки йил муқаддам “Ташаббус” кўрик танловида энг яхши молия муассасаси деб топилган бўлса, 2007 йил молиявий фаолияти бўйича “PRICE WATER HOUSE COOPERS” халқаро аудиторлик ташкилотининг ижобий натижасини олишга муваффақ бўлди. Ўз навбатида банкнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичи 2008 йил I чорак мониторинг натижалари бўйича “Ахбор-Рейтинг” банклараро рейтинг компаниясининг “UZB” рейтингига лойиқ топилди.
- Жорий йилда бевосита “Ўктамбанк”нинг молиявий кўмаги билан Россияда ишлаб чиқарилган Газ 2217-5403 русумли 5та микроавтобусни харид қилдик, - дейди “Дилноза” хусусий корхонаси раҳбари Абдураҳмон Сайлиев. Ушбу банк томонидан кўрсатилган 101,0 млн. сўмлик лизинг хизматлари эвазига айни пайтда Қарши шаҳрида аҳоли учун қулай транспорт хизмати йўлга қўйилди.
“Ўктамбанк” бугунги кунда қарийб 2 мингга яқин турли мулкчилик шаклидаги субъектларга замон талаблари даражасида банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Шундай мижозларнинг 563таси фермер хўжаликларидир. Банк деҳқон ва фермер хўжаликларига жойларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида минтақанинг аҳоли зич жойлашган туманларида ўзининг мини-банкларини очмоқда. Жумладан, айни пайтда банкнинг Қарши тумани марказида “Бишкек” ҳамда Шаҳрисабз туманида “Шаҳрисабз” мини-банклари хизмати йўлга қўйилган.
“Ўктамбанк” томонидан 2008 йил 326та фермер хўжалигига 3092 гектар майдонда 6506 тонна давлат ғалла етиштириш учун жами 437 млн. 598 минг сўмлик ҳамда 328та хўжаликка 3289 гектар ердан 9082 тонна пахта ҳосили учун 1 млрд. 708,2 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
- Бу йил вилоятда дон топшириш шартнома мажбуриятини биринчилардан бўлиб бажардик. Бунда “Ўктамбанк”нинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор, - дейди “Хасанов Парда” фермер хўжалиги раиси Пардабой ака Хасанов. - 82 тонна уруғлик донни нес-нобуд қилмасдан халқимиз хирмонига топширганимиз учун Юртбошимиз “Дамас” автомашинасини совға қилди.
Мазкур фермер хўжалик банкдан олган 2 млн. сўмлик кредит маблағини ўз вақтида қайтаргани боис яқинда яна “Ўктамбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан 10 млн. сўм миқдорида кредит олди. – Мақсадимиз хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш, техник салоҳиятини ошириш ҳамда меҳнаткашларимизга қулай шароитлар яратиш, - дейди фермер П.Хасанов.
“Ўктамбанк” фермер хўжаликларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида кўпгина хайрли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, хўжалик ишчи ходимларига ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тарқатиш, улар меҳнатларини рағбатлантириб бориш мақсадида 2008 йилнинг ўтган даври давомида жами 375 млн. 485 минг сўм миқдорида иш ҳақи, моддий ёрдам ва нафақа пуллари бериб борилди. Вилоятдаги 2та хўжаликка ВТ-150 русумли занжирли ҳайдов тракторини сотиб олишда ҳам ушбу банкнинг молиявий ёрдами катта бўлди. Банкнинг, шунингдек, минтақадаги паррандачилик соҳасини ривожлантиришда ҳам ҳиссаси катта. Мазкур тармоқни ривожлантириш учун банк жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 5,0 млн. сўм миқдорида кредит ажратди.
“Ўктамбанк” томонидан ажратилаётган маблағларнинг муайян қисми минтақа аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилашга йўналтирилмоқда. Банк минтақадаги болалар спортини ривожлантиришга, кам таъминланган ва янги ҳаёт остонасидаги ёш оилаларга доим эътибор бериб келади. Жумладан, банк ўтган 2007 йилда Мустақиллигимизнинг 16 йиллик тўйи арафасида бир нечта ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда Қарши туманида йирик спорт мажмуасини қуриб фойдаланишга топширди.
Юртбошимизнинг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3878-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида банк ўз маблағлари ҳисобидан 142,3 млн. сўмлик истеъмол ҳамда 600,0 млн. сўмлик ипотека кредитлари ажратиб берди. “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 308-сонли Қарор талабларига мувофиқ “Ўктамбанк” 105та хонадонга чорва молларини сотиб олиш учун 92,7 млн. сўмлик микрокредитлар берди.
Банк ҳозирда ўз ресурс базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида корхона ва ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бўш пул маблағларини банкка жалб этиш борасида самарали ишларни олиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, бунда Президентимизнинг 2008 йил 21 февралда қабул қилинган “Тижорат банкларида аҳоли омонатларининг шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда “Ўктамбанк”да жами 15та юқори фоиз ставкали омонатлар мавжуд бўлиб, ундан тушган маблағлар жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 1906,1 млн. сўмни ташкил этди.
Шунингдек, банкда аҳолига чакана хизмат кўрсатишнинг яна бир тури бўлган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ҳам яхши йўлга қўйилган. Ҳозирда банкнинг муомалада бўлган мингга яқин электрон карточкалари учун жойларга 50та терминал ўрнатилган. Банк яқин келажакда яна 3800 дона сўм карточкаларини эмиссия қилиб, жойларга қўшимча 30та терминал ўрнатишни режалаштирган.

Назира МАВЛОНОВА.
"Банк ахборотномаси"






Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus