Мижоз ишончи – фаолият самарадорлиги

04.06.2008
 Буни жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига банк активларининг умумий миқдори 105 млрд. сўмга етгани ва йил бошига нисбатан ушбу кўрсаткич 13 млрд. сўмга ортгани ҳам исботлаб турибди.
Шунингдек, банкнинг жами сармояси шу вақтга келиб 12 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Жалб қилинган депозитлар ҳажми эса 69 млрд. сўмга етиб, йил бошига нисбатан 4 млрд. сўмга ўсди.
Шу ўринда банк юқори молиявий кўрсаткичларга эришишда республикамизнинг барча ҳудудларидаги мавжуд 26 филиали томонидан мижозларга намунали хизмат кўрсатиб келинаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, банк ўз минибанклари тармоғини кенгайтириш, корхона ва ташкилотларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида 51 та минибанк фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйди. Жумладан, Самарқанд вилоятида – 17 та, Тошкент вилоятида – 15 та, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида 4 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 2 тадан, Андижон, Наманган, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида 1 тадан минибанклар мавжуд.
“Савдогар” банки иқтисодиётимизнинг турли тармоқларини ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлашга ўзининг устувор вазифаси сифатида қарамоқда. Бунинг самараси ўлароқ, жорий йил 1 апрел ҳолатига келиб банк кредитлари қолдиғи 70 млрд. 212 млн. сўмни ташкил этмоқда. Кредитлар асосан иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо ва умумий овқатланиш, қурилиш ҳамда транспорт ва коммуникация тармоқларига йўналтирилган.
Жорий йилнинг биринчи чораги давомида банк томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик бизнес корхоналари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 6 млрд. 407 млн. сўмлик кредитлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан чорва молларини кўпайтириш мақсади учун 311 млн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди.
Банк шунингдек, ёш оилалар ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга ҳам юксак эътибор қаратиб, хусусан тадбиркор аёллар учун 378 млн. сўмлик, ипотека мақсадлари учун 945 млн. сўмлик кредитлар тақдим этилган. Ҳозирда банк филиаллари томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишга кўмаклашиш мақсадида ажратилган истеъмол кредитлари қолдиғи 2 млрд. 656 млн. сўмни ташкил этмоқда. Лекин шунга қарамай, банк аҳолига ажратилаётган истеъмол ва ипотека кредитларини янада кенгроқ ва қулайроқ шартларда тақдим этиш йўлида изланишларни олиб бормоқда.

Бобур САТТОРОВ.
"Банк ахборотномаси"



Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus