Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

Аҳоли манфаатларини кўзлаб

18.11.2008
“Алп Жамол банк” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини кенгроқ жалб қилиш орқали уларга қўшимча даромад манбаини яратиш йўлида изчил саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, бугунги кунда банк аҳоли учун қулай ва жозибали бўлган миллий валютадаги 4 та омонат турини таклиф этмоқда.
“Истиқлол” омонатининг сақланиш муддати 3 ойни ташкил этаётган бўлса, “Нур” омонатига бир йўла - 45 кун, 3 ой, 6 ой, 9 ой, 12 ойлик муддатларга маблағ қабул қилинади. Шунингдек, “Хазина” омонатининг сақланиш муддати 12 ой, фоизи коммунал тўловлар учун йўналтириладиган “Комфорт” омонатининг муддати 36 ой этиб белгиланган. Мазкур омонат турларига йилига 18 фоиз миқдорида устама тўланади.
Банк аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида хорижий валютадаги омонат турларини ҳам жорий этган. Сақланиш муддати 3, 6 ва 12 ойни ташкил этувчи муддатли ва жамғарма депозитларига АҚШ доллари, евро ва фунт стерлингда маблағлар қабул қилинади.
Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига келиб, банк депозитлари қўйилмаларининг йил бошига нисбатан кўрсаткичи 84 фоизга ўсиб, 7 млрд. 970,58 млн. сўмга етди.
Эътиборлиси, ҳозирда банкнинг барча бўлинмалари - амалиёт бошқармаси, Қибрай филиали, Қарши шаҳар филиали, Занги ота филиали, Чилонзор филиали ҳамда барча минибанк ва ҳалқаро пул жўнатмалари шохобчаси томонидан аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларни банк депозитларига қабул қилиш йўлга қўйилди.
Аҳоли маблағларини фаол жалб қилаётган банк ходимларини рағбатлантириш мақсадида банк раҳбарияти томонидан махсус низом ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ ҳар ой якунлари бўйича ўсишга эришган банк бўлинмалари ва уларнинг маъсул ходимларини аҳоли омонатларини жалб қилишда муносиб ҳисса қўшгани учун мукофатлаб борилмоқда.
Шунингдек, банк мамлакатимиз Президентининг 2008 йил 20 февралдаги “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган танловда муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Бу борада, банк аҳоли омонатларини банкка жалб қилиш бўйича танлов шартларининг барча номинациялари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд этишни кўзламоқда.
Шу боис, ҳозирда банк жамоаси аҳоли омонатлари бозорини ўрганиб таҳлил қилишга киришган. Бундан кўзланган асосий мақсад, аҳоли талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда қулай ва жазибадор омонат турларини жорий этиш ва ўз навбатида банкда мавжуд бўлган аҳоли омонатлари қолдиғининг янада ўсишига эришишдан иборат. Бу банк ресурс базасининг барқарорлигини таъминлаши ҳам турган гап.
Хулоса қилиб айтганда, “Алп Жамол банк” ХОАТБ аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга кенг жалб қилиб, ўзининг молия бозордаги иштирокини янада жадаллаштириш йўлида изланишни давом эттиради.

Акмал НАЗАРОВ.
Bank.uz



Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus