Кредитлашда садоқатли шерик

27.11.2008
“Ипак йўли” банки ўз фаолиятида мижозларининг бизнес эҳтиёжларига жавоб берадиган хилма-хил банк хизматларини кўрсатиб келмоқда, иқтисодиётнинг реал сектори ривожига ҳамда хусусий тадбиркорлик мустаҳкамланишига ёрдам бермоқда.

Ҳозирги кунда “Ипак йўли” банкининг кредит портфели 115 млрд. 258 млн. сўмдан ортиқ ёки активларнинг умумий тузилишида 38,3 фоизни ташкил этади. Кредит портфелида банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун ажратилаётган маблағлар деярли 63 фоизни ташкил этмоқда.

Шу йилнинг 9 ойи ичида банк 100 млрд. 961 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратган бўлиб, бу маблағларнинг 50 фоизи ишлаб чиқариш корхоналарига, 30 фоизга яқини савдо компанияларига берилди. Корпоратив мижозларга берилган кредитлар кредит портфели умумий таркибининг тахминан 28 фоизини ташкил қилади. Чакана кредитлар 10 фоизга яқин.

“Ипак йўли” банки иқтисодиёт тармоқларини ва кичик бизнесни ривожлантириш учун чет эл кредит линияларини жалб этиш борасида фаол иш олиб бормоқда.

Масалан, Германиянинг KfW тараққиёт банки йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун кредит линияси бўйича жами 13,1 млн. евро миқдорида учта транш ажратди. Кичик бизнес корхоналарига микрокредитлар бериш учун ЕТТБ билан тажриба дастури амалга оширилмоқда. Шунингдек Осиё тараққиёт банки иқтисодиётнинг нодавлат сектори корхоналарини микромолиялаш учун ажратган заём ҳам ўзлаштирилди. Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси, шунингдек Германиянинг Commerzbankи ва Австриянинг Райффайзенбанки ҳам савдони молиялаш бўйича линия очди. Россиянинг “Промсвязбанк”и савдони молиялаш учун “Ипак йўли” банкига импорт аккредитивлар очиш ва грантларга 500 минг АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини ажратди.

Шуни айтиб ўтамизки, бу йил “Ипак йўли” банки Landesbank Berlin AG билан (Германия) умумий кредит битимини имзолади. Бу битим немис банкининг молиявий ресурсларини мамлакатимизга жалб этиш имконини беради. Ушбу битимга мувофиқ “Ипак йўли” банки LBB билан бирга 5 йил давомида Германиядан Ўзбекистонга ускуналар ва шуларга тегишли хизматларни импорт қилишни молиялаш ниятида. Мазкур лойиҳа доирасида импорт қилинадиган ускуналарнинг (хизматларнинг) 85 фоизигачаси молияланиши мумкин. Бунда экспортчилар ва LBB хатарларини Германиянинг Euler Hermes экспортни кредитлаш агентлиги суғурталайди.

“Ипак йўли” банкининг ривожланишидаги бир қатор истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтиш керак. Булар лойиҳани молиялашни ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш; мамлакатнинг бир қатор вилоятларида банк маҳсулотларига, кўпроқ микрокредитлашга ва халқаро пул жўнатмаларига талаб катталиги туфайли минтақавий тармоқни кенгайтириш сиёсатини амалга ошириш; Visa Classic халқаро карточкалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун процессинг марказини яратиш воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтиришдир.

Банкнинг мана шундай имкониятлари қўшимча мижозлар жалб этишга, рақобатбардошликни ҳамда таклиф этилаётган хизматлар самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

Алишер МАЛИКОВ.
“Банк ахборотномаси”





Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus