Муваффақият омили

05.12.2008
“Савдогар” Ўзбекистон-Германия акциядорлик-тижорат банкининг Навоий вилоят филиали минтақадаги йирик молия муассасаларидан биридир. У Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга, банк хизматларининг янги технологияларини жорий этишга қаратилган фармон ва қарорларини амалга оширишда фаол қатнашиб келмоқда. “Савдогарбанк” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қарор топишига, қишлоқда фермерлик ҳаракати ривожланишига ёрдам бермоқда.

Ишга жойлашишга ёрдам бериш – “Савдогарбанк” фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Банк берган 511 млн. сўм миқдоридаги кредитлар туфайли ҳисобот даврида 75 та иш ўрни ташкил этилди.

Навоий шаҳрида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун ҳамма шароитлар яратилган, банк терминаллари ўрнатилган. Ҳозир “Савдогарбанк” мададида кўпгина савдо жойлари, йирик савдо марказлари замонавий иш усулларига ўтди. 4000 дан ортиқ шахс кундалик харидларини банкнинг пластик карточкалари ёрдамида амалга оширмоқда.

Ижобий таркибий ўзгаришлар муваффақиятга катта ёрдам берди. Маҳаллий молия бозорининг хусусиятини ҳисобга олиб, устувор лойиҳалар дастури ишлаб чиқилган.

Банк Хатирчида ҳамда Навоий шаҳридаги деҳқон бозорида иккита мини банкка эга бўлиб, улар хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларига, шунингдек фермер хўжаликларига хизмат кўрсатмоқда. 832 нафар мижозга комплекс хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Тадбиркорлик тузилмаларининг вакиллари бизнес бўйича бўлажак шериклардир.

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан 2008 йил «Ёшлар йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан банк 8 та ёш оилага 53 млн. 400 минг сўм миқдорида ипотека ва истеъмол кредитлари ажратди. Бундан ташқари 1 млн. 374 минг сўм миқдорида таълим кредитлари ҳам берилди. Шу кунларда яна 10 та ёш оиланинг кредит бериш ҳақидаги аризалари кўриб чиқилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Савдогарбанк” жамоаси Навоий вилоятининг иқтисодиётини ривожлантиришга имкон қадар ҳисса қўшмоқда.

Асатилло Қудратов,
Навоий вилояти.
“Банк ахборотномаси”



Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus