Банкнинг янги чакана маҳсулоти

05.12.2008
Яқинда “Кредит-Стандарт” очиқ акциядорлик-тижорат банки миллий валютада ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пластик карталар чиқарганлигини эълон қилди.

Сўмдаги пластик карта DUET тизимида ишлайди. Бу тизим хизматларини Ўзбекистон ҳудудида “UZKART” банклараро процессинг маркази кўрсатади. Шуни айтиб ўтиш керакки, “UZKART” тизими Ўзбекистоннинг 19 та энг йирик банкини бирлаштиради. Умуман Ўзбекистон банклари томонидан 3,7 млн. донадан ортиқ сўмдаги пластик карта муомалага чиқарилган, савдо-сервис корхоналари ва ташкилотларида 18 мингдан ортиқ терминал ва 2,5 мингта банкомат ўрнатилган.

Ҳозирги вақтда “Кредит-Стандарт” банки сўмдаги карталарнинг бир неча турини таклиф қилмоқда.
Иш ҳақи карталари - корхоналар, ташкилотлар ёки ўқув муассасаларига ўз ходимларининг иш ҳақини ёки талабаларнинг стипендияларини киритиб қўйиш учун бепул бериладиган пластик карталардир.

Корпоратив карталар савдо-сервис корхоналарида корхонанинг ўзига керакли товарлар ёки хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Шахсий карталар банк ҳисобварағида маблағи бўлган жисмоний шахсларга берилади. Ушбу банк картасидан фойдаланиш унинг эгаларига , шартномага мувофиқ, ўз ҳисобварақларидаги пул маблағларини товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаш ёки нақд пул олиш учун эмитент белгилаган харажат лимити доирасида тасарруф этиш имконини беради.

“Кредит-Стандарт” банкининг юқорида кўрсатилган исталган картасининг эгаси ундан товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун фойдаланиши, пул ўтказиши, шунингдек банк бўлимида қолдиқ сумма доирасида нақд пул олиши мумкин.

Картадаги пуллар сарфлаб бўлинган сари картадан унинг амал қилиш муддати мобайнида фойдаланиш учун ҳисобварақни тўлдириб бориш имкони мавжуд. “Кредит-Стандарт” банки карталарининг афзалликларидан бири шуки, карта эгасининг ҳисобварағидаги қолган пулга ҳар чоракда йиллик 14 фоиз миқдорида фоизлар ёзиб борилади.

“Кредит-Стандарт” банки сўмдаги пластик карточкалардан ташқари VISA халқаро тўлов тизимининг пластик карталарини ҳам чиқарди. ҳозир банк ўз мижозларига доллардаги VISA Electron ва VISA Classic пластик карталарини таклиф қилмоқда.

Нургали ВАЛИЕВ.
“Банк ахборотномаси”


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus