Янги турдаги омонат

11.12.2008
Янги йил арафасида АТ “Алоқабанк” ўз мижозларига турли совғаларни тақдим қилувчи “Алоқада Янги йил” янги омонат турини таклиф қилади. Омонат миқдори чегараланмаган бўлиб, унинг муддати 3, 6 ва 12 ойни ташкил этади. Ушбу омонат турининг фоиз ставкаси 18% ни ташкил қилиб, фоиз тўлови ойма-ой амалга оширилади.

Омонат учун мўлжалланган совғалар уни қабул қилиб олиш вақтида АТ “Алоқабанк” нинг барча кассаларида тақдим қилинади. Омонат қўювчи мижозлар ўз маблағлари миқдоирга кўра бир ёки ундан ортиқ совғаларни танлаб олиш имконига эга бўладилар.

АТ “Алоқабанк” томонидан тақдим этилаётган 36 турдаги совғалар ҳар бир омонатчининг дидини ҳисобга олган танланган, десак муболаға бўлмайди.

Омонат учун пул маблағлари фақат нақд пул кўринишида қабул қилинади. Қўшимча маблағлар қўйиш ёки муддатдан олдин омонатни қисман қайтаришнинг имкони йўқ. Пул кўринишидаги совғалар кўзда тутилмайди. Бундан ташқари, АТ “Алоқабанк” ўз мижозларига турли шартлар остида, мижозларнинг турли истакларини ҳисобга олган ҳолда йигирма турдан ортиқ омонатларни таклиф қилади.

“Банк ахборотномаси”


Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus