"Ипотека банк" 2008 йил давомида кичик бизнес субектларига 104,5 миллиард сўмлик кредитлар ажратган

29.01.2009

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида уларнинг ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги иштироки тобора кенгаймоқда.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида "Ипотека банк" аксиядорлик тижорат банки томонидан самарали ишлар амалга оширилаётир. Мазкур банк 2008 йил давомида кичик бизнес субектларига 104,5 миллиард сўмлик кредитлар ажратгани бунинг тасдиғидир, деб ёзади ЎзА.

"Ипотека банк" матбуот хизматидан маълум қилишларича, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Президентимизнинг 2004 йил 25 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан ҳозиргача қарийб тўққиз минг тадбиркор аёлга кредит берилди.

Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ўз бизнесини йўлга қўяётган ишбилармон аёлларга 13 миллиард 482 миллон сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Мазкур маблағлар асосан хотин-қизлар меҳнат қиладиган саноат ва ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилди.

– Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тикув ускуналари ва хомашё харид қилишга "Ипотека банк"нинг Яккасарой филиалидан 15 миллион сўм имтиёзли кредит олган эдик, – дейди "Оҳунбобо файз" масъулияти чекланган жамият раҳбари Санобар Турсунова. – Натижада 2008 йил давомида 14,8 миллион сўмлик маҳсулот тайёрладик. Ишчиларимизнинг асосий қисми хотин-қизлардан иборат.

"Ипотека банк"дан 70 миллион сўмлик кредит олган "Оҳангарон Исмигул" хусусий корхонаси ҳам аҳолига сервис хизмат кўрсатишни ривожлантириш мақсадида умумий овқатланиш шохобчаси қуриб, йигирмадан зиёд иш ўрни яратди. Cамарқандлик хусусий тадбиркор Муножот Умурова 15 миллион сўм кредит эвазига ип газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

"Ипотека банк" тақдим этаётган кредитлар эвазига тадбиркорликни йўлга қўяётган бундай ишбилармон аёлларнинг сафи тобора кенгайиб бораётир. Бу эса халқимиз фаровонлигининг ва аҳоли бандлик даражасининг янада ошишига хизмат қилмоқда. 2008 йилда банк маблағлари эвазига мингдан зиёд янги иш ўрни яратилгани бунинг далилидир.

Манба: Uzreport.com

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus