Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

Чинакам меҳнат рағбатга лойиқ

30.01.2009

Аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларининг банкларга жалб қилинишини кучайтириш борасида республика тижорат банклари ўртасида ўтказилган танлов ўз олдига қўйган мақсадига эришди, десак хато бғлмайди. Мазкур тадбирни ўтказиш юзасидан Юртбошимиз томонидан қабул қилинган махсус қарор, ҳақиқатан ҳам, банкларнинг аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича фаолиятини жадаллаштириб, ижобий кўрсаткичларнинг юзага келишини таъминлади.

- Танловда банкимизнинг Бухоро филиали “Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бғйича йилнинг энг яхши филиали” ҳамда Сурхондарё филиалига қарашли “Узун” минибанкимиз эса, “қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бғйича йилнинг энг яхши жамғарма кассаси” номинацияларида 2-ўринларни қўлга киритди, - дейди, “Алоқабанк” акциядорлик-тижорат банкининг пул муомаласи бғлими бошлиғи Бахтиёр Душаев. – Тижорат банкларининг республика миқёсида юзлаб филиал ва минибанклари борлигини ҳисобга олиб, ушбу ўринга муносиб бғлганлигимиздан беҳад хурсандмиз. Танлов давом этар экан, “Алоқабанк” нуфузини ошириш учун бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириб борамиз.

Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича, шунингдек, “Ғаллабанк” очиқ акциядорлик-тижорат банкининг Навоий минтақавий филиали ҳам фаоллик кўрсатди. Натижада мазкур номинацияда 3-ўринга муносиб кғрилди.

- Танловга астойдил тайёрландик, - дейди филиал бошқарувчиси Фаёз Исломов. – Банкка аҳоли бўш пул маблағларини кенгроқ жалб қилиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик ва у қисқа фурсатда ўзининг ижобий самарасини берди. Омонатчиларимиз сони 6600 нафарга етиб, йил бошига нисбатан 1,5 бараварга ошди.

Шунингдек, тадбирнинг тақдирлаш қисмида “Туронбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банкида ҳам депозит сиёсатни намунадагидек олиб борилаётганлиги намоён бўлди. Танловда мазкур банкнинг “Ёш оила” номли омонати аҳолига тақдим этилган миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозити, деб топилди. Ушбу омонат тартибига кўра, “Ёш оила” ўз номига мувофиқ ёш оилаларнинг истеъмол кредити олишига мўлжалланган бўлиб, унга банк томонидан йиллик 7 фоиздан 14 фоизгача устама тўланиши белгиланган. Бундан ташқари, танловнинг “Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма кассаси” номинациясида “Туронбанк” ОАТБнинг Хоразм филиалига қарашли 2-жамғарма кассаси 3-ўринни эгаллади. Филиал раҳбари Музаффар Бобожоновнинг айтишича, банкларда аҳоли омонатларининг сезиларли даражада ўсиб бораётганлигига сабаб уларнинг хавфсизлигини таъминловчи муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тобора такомиллашиб боришидир.

- Хусусан, Юртбошимиз томонидан “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинганидан сўнг филиалимизда омонатчилар сони 2 бараварга ошишига эришди, - дейди Музаффар Бобожонов суҳбат давомида. – 2009 йилнинг 1 январ ҳолатига 2-сонли жамғарма кассамизда омонатчилар сони 600 нафардан ортиқни, улардан тушган депозитлар қолдиғи эса 400 млн. сўмни ташкил этади.

Халқимиз орасида “Меҳнатнинг таги роҳат”, деган нақл бежизга айтилмаган. Танловда ғолиб бўлиб, тадбирдан кўнгли тўлган банк ходимлари аслида бир мақсад йўлида чинакам изланган ва изланаётганлар ҳисобланади. Улар билан сиз нашримизнинг навбатдаги сонларида ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Манба: "Банк ахбаротномаси" газетаси

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus