Бугун "BANKEXPO 2009" ананавий кўргазмасининг иккинчи куни бошланди

11.03.2009

Бугун Dedeman Silk Road Tashkent меҳмонхонасида "BANKEXPO" номли навбатдаги ананавий банк технологиялари, ускуналари ва ҳизматлари миллий кўргазмасининг иккинчи куни бошланди. Эслатиб ўтамизки, бу кўргазма Ўзбекистоннинг молия-банк соҳасидаги ютуқлари намойиш этиладиган энг йирик тадбирдир.

 
 

Кўргазмада кенг жамоатчилик эътиборига Ўзбекистон банк-молия секторидаги энг янги технологиялар ва хизматлар тақдим этилди. Улар банклар, молия ташкилотлари, суғурта компаниялари, E-banking, мобил тизимлар, пул ўтказиш ва видеокузатув тизимлари, хавфсизликни таъминлаш ускуна ва тизимлари, банк ва молия муассасалари учун ахборот технологиялари, пластик карталар дизайни ва уларни ишлаб чиқариш, пластик карталар билан ишлаш учун дастурий-аппарат воситалари каби бўлимларда намойиш этилмоқда.

 

Тадбир иштирокчиларининг фикрича, жаҳон иқтисодий инқирози шароитида молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш масаласи янада муҳим аҳамият касб этади ва бугун иқтисодиёт банк секторининг аҳволи, уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш ниҳоятда муҳимдир. Кредит бериш шартлари, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, мамлакатимиз банкларининг молия ва бошқа ресурс турлари билан таъминланганини намойиш этиш, шубҳасиз, мамлакатимиз банкларига бўлган ишончни оширади ва пировард натижада, уларнинг фаолияти самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади.

 
 

Кўплаб банклар ахборот дўконлари деб аталадиган оммавий фойдаланиладиган электрон ахборот-тўлов терминалларини фаол жорий этмоқда. Улар аҳолидан автоматлаштирилган Оn-line тартибида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда турли коммунал ҳамда бошқа тўловларни қабул қилмоқда. Бундай ахборот дўконлари пойтахтимиздаги йирик супермаркетлар, бизнес-марказлар, муассасалар, сервис обектларида ўрнатилди. Республикамиз ҳудудларида ҳам бундай кенг тармоқни босқичма-босқич ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 
 

Кўргазма дастури кенг қамровли ва хилма-хил бўлиб, кўплаб таълим семинарлари, маҳорат дарслари ва тақдимотларни ўз ичига олади. “Бўш ўринлар ярмарка”си тадбирлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Унда банк-молия соҳасига ишга жойлашиш учун талабгорлар суҳбатдан ўтиши мумкин.

 
 
Манба: UzA.uz
Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus