Ўзбекистон ТИФ Миллий банки: жисмоний шахслар учун миллий валютадаги муддатли депозитлар

25.03.2009

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки жисмоний шахслар учун миллий валютадаги қуйидаги муддатли депозитлар амалга киритилишини маълум қилади

“Навбаҳор”

· сақлаш муддати 180 кун;

· фоиз ставкаси йилига 18%+5% бонус;

· фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади;

· омонатларга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди.

“Қалдирғоч”

· сақлаш муддати 180 кун;

· фоиз ставкаси йилига 18%+8% бонус;

· фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади;

· омонатларга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди.

“Нишона”

· сақлаш муддати 45 ва 60 кун;

· фоиз ставкаси йилига 18%+6% бонус;

· фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади;

· омонатларга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди.

Жисмоний шахслар учун номинал қиймати 10 минг сўмлик ютуқли омонат сертификатларини тегишли тартибда омонатлар суммасидан камида 10%, 20% ва 30%дан кам бўлмаган миқдорда харид қилиш барча омонатларнинг мажбурий шартидир.

Депозит сертификатлари муддатидан барвақт сўндирилган тақдирда муддатли депозитларни сақлаш муддати мобайнида омонат бўйича бонуслар тўланмайди.

 

Манба: Банк ахборот ҳизмати

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus