Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

Барқарор иқтисодиёт – ривожланишнинг муҳим омили

14.04.2009
Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкет филиалида “ХХII халқаро Плеханов ўқишлари” илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди. Глобал иқтисодий инқирознинг мамлакат ривожига салбий таъсирига қарши мустаҳкам база ташкил этиш борасида Ўзбекистон тажрибаси мавзуига бағишланган анжуманда давлат бошқаруви органлари, тадбиркорлик тузилмалари вакиллари, республикамиз илмий муассасалари, олий ўқув юртларидан иқтисодиёт ҳамда ҳуқуқ соҳаси олим ва мутахассислари иштирок этди.

Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент филиали ректори Қ.Адбураҳмонов Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки кунларидан амалга ошириб келинаётган барча соҳаларни босқичма-босқич ислоҳ этиш ва модернизатсия қилиш бўйича тараққиёт модели бугунги жаҳон молиявий инқирози шароитида тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли китобида баён этилган, ҳар томонлама пухта ўйланган жаҳон иқтисодий инқирозига қарши чоралар дастури миллий иқтисодиётимизни янада барқарор ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш учун кенг имкониятлар очиб бермоқда.

Анжуманда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ушбу дастур мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятини мустаҳкамлашнинг ишончли механизмини яратиш имконини бергани таъкидланди. Юртбошимиз ташаббуси билан иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, банк ва молия тузилмаларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илғор инноватсион технологиялар асосида, жумладан, қайта ишланган хомашёдан харидоргир, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг самарали чоралари яратилди. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида ҳудудий бандлик дастурлари, ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш, биринчи навбатда қишлоқларда янги иш ўринларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини жадал ривожлантириш давлатимиз томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланаётгани муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвеститсиялар, жумладан, хорижий инвеститсиялар ҳажми ортмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, бу борадаги қонунчилик мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.

Анжуманда дунёнинг кўплаб давлатларида ижтимоий дастурлар кескин қисқартирилаётган ҳозирги пайтда Ўзбекистонда, аксинча, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш устувор йўналишлардан бирига айлангани таъкидланди. Мақсадли давлат дастурлари, шу жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муҳим ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш изчил давом этмоқда ва бу халқимиз фаровонлигини ошириш учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Айни пайтда энг илғор халқаро стандартларга мос келадиган кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилди. Қатор мамлакатлар етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик кенгайиб бораётгани бунинг далилидир.

Буларнинг барчаси Ўзбекистонда инсон манфаатларини таъминлаш, ривожланган бозор иқтисодиётига эга демократик давлат қуриш борасида Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган тамойилларга асосланган оқилона сиёсат юритилаётганининг натижаларидир. Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари Б.Алимуҳамедов, Ўзбекистон Фанлар академияси витсе-президенти С.Ғуломов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари А.Мараҳимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати СҲ.Абдуллаева, Банк-молия академияси Илмий маркази бошлиғи Қ.Шоакрамов, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент филиали профессори Л.Шибаршова ва бошқалар шу ҳақда гапирди.

Сексия мажлисларида анжуман мавзуси билан боғлиқ муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Муаллиф: А.Иванова

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus