«eKarmon Group»дан «eK SMS» ҳизмати

27.04.2009

«eKarmon Group» компанияси ўзининг навбатдаги лойиҳасини тақдим этади – «eK SMS» – SMS-технологиялар ёрдамида тўловлар амалга ошириш. Эндиликда, мазкур хизмат ёрдамида «eKarmon» тизими хизматлари янада ҳаммабоп ва мобил бўлди.

«eK SMS» - бу қўшимча хизмат тури бўлиб, мижозларга «eKarmon» тизимидаги ўзларининг электрон кармонларини SMS–хабарлар ёрдамида масофадан бошқариш имконини беради.

«eK SMS» хизмати ёрдамида худди «eK Mobile» хизмати каби:

  • уяли алоқа ва шаҳар телефонига тўлов ўтказиш, IP-телефония ва интернет учун ПИН-кодлар сотиб олиш ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар бўйича коммунал хизматлар (газ ва электр тармоғи)га ҳақ тўлаш мумкин;
  • яқинларингиз электрон кармонларига пул жўнатмаларини амалга ошириш мумкин;
  • амалга оширилган транзакцияларни ва электрон ҳисобдаги балансни кўриш мумкин;
  • ва бошқалар.

«eK SMS» хизматидан J2ME (Java, MIDP 1.0, CLDC 1.1) дастурини ўзида мужассамлаштирган уяли алоқа телефонига юкланадиган «eK SMS» дастури ёрдамида фойдаланиш мумкин (SMS-хабарларни жўнатиш нархи уяли алоқа оператори тарифига биноан).

«eK SMS» хизматини ўрнатиш, фойдаланувчининг «eKarmon» тизимидаги шахсий кабинети орқали ҳоҳлаган еКармонини ушбу хизматга бириктириши билан амалга оширилади.

Манба: «eKarmon Group » ахборот ҳизмати

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus