Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

АҚШ ҳукумати Citigroup, Bank of America ва Wells Fargoдан ўз маблағларини оширишни сўради

05.05.2009

“Стресс-тестлар” якуни Американинг уч йирик банки бўлмиш Citigroup, Bank of America ва Wells Fargoнинг қўшимча маблағларга эҳтиёж сезишини кўрсатди. Бу маблағлар, авваламбор, иқтисодий вазиятнинг тўсатдан ёмонлашуви натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган камомадни қопловчи захирани таъминлаш учун зарур.

Associated Press ахборот агентлигининг маълумот беришича, “стресс-тестлар” натижасидан хабардор бўлган ҳукумат экспертизаси агар рецессия чуқурлашадиган бўлса, Wells Fargo жиддий қийинчиликларга учраши мумкинлигини таъкидлади.

“Стресс-тестлар” натижалари жорий йилнинг 7 май куни эълон қилинади. Ҳозиргача оммавий ахборот воситаларида қайд этилаётган маълумотлар Американинг икки йирик банки ҳисобланмиш Citigroup ва Bank of America келажакдаги кредит йўқотишлардан ўзини ҳимоя қилиш учун ҳар бири камида 10 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги “ҳавфсизлик ёстиқчаси” ни жалб қилишлари лозимлигини маълум қилмоқда. Бунда гап, авваламбор, биринчи даражали капитал ошиши ҳақида бормоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига қараганда, бунинг учун банклар АҚШ Молия Вазирлиги ва ҳусусий сармоядорлар қўлидаги устунликка эга бўлган акцияларни овоз берувчи акцияларга конвертация қилишлари лозим бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, куни кеча Berkshire Hathaway сармоя холдинги раҳбари Уорен Баффет “стресс-тестлар” усулини танқид остига олди ва Wells Fargo қўшимча маблағлар жалб этишга мутлақо мухтож эмаслигини таъкидлади. Бугунги кунда Berkshire Hathaway сармоя холдинги Wells Fargoнинг 7,2% акциясига эгалик қилмоқда.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus