АҚШнинг 19 банкидан камида 7 таси ўз маблағини оширишга мажбур бўлишади

07.05.2009

АҚШ Федерал захираси “стресс-тестлар” натижаларига кўра Американинг 19 йирик банкларидан 7 банкга ўз маблағларини оширишларига фармойиш берди. Оширилган маблағлар умумий миқдори 65 млрд. АҚШ долларини ташкил этиши лозим, хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Манбаларда қайд этилишича, 19 банкдан 6 таси Марказий Банкдан ўз капиталларини ошириш ҳақида ҳеч қандай фармойиш олмаган. Улар J.P.Morgan Chase & Co, Goldman Sachs Group Inc, MetLife Inc., American Express Co., Bank of New York Mellon Group ва Capital One Financial Group банкларидир.

Ўз навбатида, Bank of America ўз маблағини 34 млрд. АҚШ долларига, Wells Fargo & Co 13-15 млрд. АҚШ долларига, GMAC LLC 11,5 млрд. АҚШ долларига, Citigroup Inc 5 млрд. АҚШ долларига ва Morgan Stanley 1,5 млрд. АҚШ долларига оширишлари лозим деб хисобланмоқда. Шунингдек, “стресс-тестлар” Regions Financial Corp ва State Street Corp. банклари ҳам қўшимча маблағларга эхтиёж сезаётганини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, “стресс-тестлар” Американинг энг илғор 19 молиявий институтларига нисбатан олиб борилди. Бу синовни ўтказишдан мақсад банкларнинг иқтисодий вазият бунданда мураккаблашганда олиб боришлари мумкин бўлган фаолиятларини баҳолаш эди.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus