Қора олтинга бўлган нархлар пасаймоқда

12.05.2009

Бугун дунё нефть бозорларида қора олтин котировкалари яна “қизил” кўрсаткичга тушиб кетди. 11 май сессияси натижаларига кўра WTI нефть маркаси 1 баррели $0,13 га арзонлашди ва $58,5 ни ташкил этди. Brent маркали нефть эса $0,66 га арзонлашиб $57,48 ни ташкил қилди.

Қора олтин нархининг тушиб кетишига дунё фонд бозорларидаги тушиш сабаб бўлмоқда. Ўз навбатида денё фонд бозорлари жаҳон иқтисодиётининг ва нефтга бўлган талабнинг яқин орада яхшиланмаслиги ҳақидаги салбий маълумотлар туфайли тушиб бормоқда.

Шунингдек, сармоядорлар дунё нефть захиралари ҳақидаги сўнгги маълумотларни ҳам тушкин кайфиятда кутишмоқда. Айрим таҳминларга кўра, бу кўрсаткич ўтган хафта давомида 1 млн. баррелга ошган бўлиши мумкин.

Ҳозирда дунё қора олтин бозорларида ҳукмронлик қилаётган тушкин кайфиятга 1 май куни якунланган сессиядан сўнг эълон қилинган нефть захиралари ҳақидаги хабарлар ҳам сабаб бўлди. Хабарларда дунё қора олтин захиралари 375,3 млн. баррелга ошганлиги маълум қилинган эди. Бу кўрсаткич 1990 йилдан буён рекорд натижа деб қайд қилинди.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus