Халқ банки ўз мижозларига янги миллий валютадаги "Болажон келажаги" номли жамғарма омонатини тақдим этади.
Омонат 16 ёшгача бўлган болалар номига уларнинг ота-оналари ёки бошқа шахслар томонидан очилади.
Омонат муддати: 1 йилдан кам эмас.
Фоиз ставкаси: 14%.
Капитализация операцион муддат охирида амалга оширилади.
Пул маблағлари нақд пул ва пул ўтказиш шаклларида қабул қилинади.
Омонатга қўшимча маблағлар чекланмаган миқдорда ва Халқ банкининг барча муассасаларида қабул қилинади.
Жамғарма ҳисоби очилганидан сўнг, ота-оналар имтиёзли таълим кредитини олишлари мумкин. Бунинг учун омонат ҳажми кредит суммасининг камида 25% га етган бўлиши лозим.
Манба: Халқ банки ахборот ҳизмати
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Халқ банкидан янги жамғарма омонати