“Fitch Ratings” Ўзсаноатқурилишбанк рейтингини оширди

15.07.2009
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган иқтисодиёт бугунги кунда изчил ва барқарор ривожланиши билан ўз исботини топмоқда. Мавжуд ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилиниши натижасида мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръати ва макроиқтисодий мўтадиллик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Банк-молия тизими барқарор ривожланмоқда.

Бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини янада чуқурлаштиришга қаратилган 2007-2010 йилларга мўлжалланган Дастурга мувофиқ 2007 йил 7 ноябрда қабул қилинган Президентимизнинг “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида тижорат банкларининг кредитга лаёқатлилиги бўйича халқаро рейтинглар олиши алоҳида белгиланган эди.

Негаки, бундай кўрсаткичлар бутун жаҳон молия институтлари учун банкнинг барқарорлигини, унинг мижозлари, ҳамкорлари ва сармоядорлар томонидан ишончлилигини намоён этувчи ниҳоятда муҳим омил ҳисобланади.

2008 йилда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компанияси “Ўзсаноатқурилишбанк”ка узоқ муддатли кредитга лаёқатлилиги бўйича “В-“, қисқа муддатли кредитга лаёқатлилиги бўйича “В”, индивидуал рейтинг бўйича “D/E”, рейтинг рағбати “5” ва узоқ муддатли кредитга лаёқатлилиги даражаси учун “В” рейтинги берилган эди. Барча рейтингларга “Барқарор” баҳоси берилганди.

Эътиборлиси, ушбу рейтингларни беришда йиллик молиявий фаолиятни таҳлил қилиш, мавжуд молиявий салоҳиятни баҳолаш, ривожланиш истиқболлари прогнозлаш каби бир неча муҳим омиллар ҳисобга олинди.

Айни кунларда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компанияси “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятининг 2008 йил ва жорий йил I чораги якунларини баҳолар экан, унинг кредитга лаёқатлилиги рейтингини оширишга қарор қилди. Унга кўра, узоқ муддатли кредитга лаёқатлилиги “В” даражасига ва рағбат рейтинги “4”гача кўтарилди. Шунингдек, кредитга лаёқатлиликнинг “Барқарор” баҳоси ҳам ўзбек банклари учун энг юқори сифат ҳисобланади.

Нуфузли ташкилот томонидан берилган халқаро рейтингнинг бундай даражаси  “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятининг самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли амалга ошираётганлигини билдиради. Бу эса банкнинг барқарорлик даражасини тасдиқлайди ва мижозлар олдида обрўйини янада оширади.

Ҳукуматимиз томонидан юртимиз банкларинининг доимий қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, макроиқтисодий соҳадаги ижобий ўзгаришлар ана шундай юксалишларга сабаб бўлмоқда. Шу маънода, ушбу рейтинг даражалари нафақат Ўзбекистон банкларининг, балки мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳам ўзига хос баҳосидир.

Бутун дунёда компаниялар рейтинги барча жабҳаларда камаётганлиги кузатилаётган бир вақтда, хусусан асосий зарба банкларга тушган инобатга олган ҳолда, Ўзсаноатқурилишбанк рейтингининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиб бораётганлигини, ҳамда  унинг молиявий-иқтисодий ва банк тизимининг мустаҳкамлиги ишончли далили бўлиб хизмат қилади.

Бу ютуқ Мамлакатимиз Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган замонавий ва узоқ муддатли истиқболга йўналтирилган тузилмавий ислоҳотлар, ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тадбирлар натижасидир.

Мамлакатимизда жаҳон молиявий инқирози оқибатларини юмшатиш мақсадида, реал секторни рағбатлантириш, банклар капиталлашувини ошириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва янги ишчи ўринларини яратишга йўналтирилган махсус дастурлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек инқироздан кейинги муддатда барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича чоралар алоҳида эътиборга лойиқдир. Ушбу дастур 300 дан иборат бўлган, иқтисодиётнинг реал секторини янгилашга йўналтирилган: инновацион технологияларни ривожланишига, янги технологик жиҳозлар билан таъминлашга оид турли лойиҳаларни ўз ичига олади.

Бу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар Ўзбекистоннинг кейинги ривожланишининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга, макроиқтисодий барқарорлигини оширишга ва мамлалактимиз манфаати йўлидаги Ўзсаноатқурилишбанкнинг янги муваффақиятларига эришиши йўлида рағбат бўлиб хизмат қилувчи катта аҳамиятга молик банк-молия секторининг ўсишини таъминлашга  имкон туғдиради.

Қайд этилган чораларни амалга ошириш Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. Банк ўз инвестицион фаолияти кўламини модернизациялаш дастурларида фаол иштироки, нефть ва газ, энергетика, химия ва бошқа иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш орқали кенгайтириб бормоқда.

Манба: Банк ахборот ҳизмати
Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus