2009 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтди.

20.07.2009

2009 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Банкнинг 2009 йил биринчи ярмидаги иш якунлари, шунингдек Банк Кенгаши ва Бошқаруви томонидан мамлакатда 2009-2012 йилларга қабул қилинган Инқирозга қарши дастурни амалга оширишда давлат қўллаб-қувватланишини таъминлаш борасида ҳисобот йили учун белгиланган стратегик мақсадлар қандай бажарилганлиги кўриб чиқилди.

Унга мувофиқ, банк тизимини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, банк ишини, хусусан унинг инвестиция фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, мамлакат экспортини ривожлантириш дастурини такомиллаштириш, шунингдек аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағлари депозитларга жалб этилишини рағбатлантириш, республика молия шуъбасини институционал ривожлантириш дастурида фаол қатнашиш ишлари устувор вазифалигича қолмоқда.

Ҳисобот ярим йиллигида хизмат кўрсатилаётган мижозлар сони 1.801,1 мингтага етди, 2009 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Банк Жамлама баланси ҳажми (миллий валюта эквивалентида) мутлақ суммада 5.701 млрд. сўмни (шу жумладан, тизимдан ташқари айланмаларсиз 4.520 млрд. сўмни) ташкил этди.

Мамлакат ҳукуматининг Инқирозга қарши дастурида банк шуъбаси барқарор фаолият юритишини таъминлаш чораларига жуда катта эътибор қаратилган. Чунки, базавий тармоқлар корхоналари муваффақиятли ишлаши, улар модернизация қилиниши, экспорт салоҳияти ортиши, барча соҳаларда аҳоли иш билан бандлиги кўпайиши айни иқтисодиётнинг реал шуъбаси узлуксиз молияланишига ҳамда кредитланишига боғлиқдир.

Кўп йиллик иш тажрибаси, халқаро рейтинглар билан қайта-қайта тасдиқланаётган етакчилик мавқеи, замонавий технологиялар ҳамда юқори малакали ходимлар банкка иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ҳам, кичик бизнес ҳам молияланишини юксак даражада таъминлаш имконини бераяпти.

Ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра, банкнинг кредит портфели 2.017,8 млрд. сўмни ташкил этди (миллий валюта эквивалентида).

2009 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, хорижий валютада 150,5 млн. АҚШ доллари ҳажмида хорижий валютадаги кредитлар берилди. Бу эса, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 3,5 баравар кўп. Миллий валютада берилган кредитлар ҳажми 353,8 млрд. сўмдан ошди. Шу жумладан, банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 136,5 млрд. сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Шунингдек, миллий валютада 16,5 млрд. сўмлик микрокредитлар берилди.

Инқирозга қарши дастурда кўзда тутилган жаҳон инқирози оқибатларини бартараф этиш ва таъсирини камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, иқтисодиёт реал шуъбаси корхоналарининг капиталлашув даражасини янада юксалтириш ҳамда молиявий барқарорлигини кучайтириш мақсадида, Банк жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” давлат дастури тўғрисида” 2009 йил 26 январдаги 1046 сонли қарорига биноан жами 160,7 млрд. сўм миқдорида, ЎзР Президентининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 26 январдаги 1047 сонли Қарорига биноан жами 38,2 млрд. сўм миқдорида, Ўзр Президентининг “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 28 январдаги 1050 сонли Қарорига биноан жами 41,45 млрд. сўм миқдорида кредитлар берди.

Хорижий кредит йўналишларининг маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаш доирасида Банк томонидан ҳозирги вақтда умумий қиймати 513,4 млн. АҚШ доллари ва молиялаш суммаси 312,7 млн. АҚШ доллари бўлган 238та лойиҳа саралаб олинган. Шу жумладан, қиймати 504,8 млн. АҚШ доллари ва кредитлар суммаси 302,7 млн. АҚШ доллари бўлган 229та лойиҳа молиялашга қабул қилинган.

ЎзР Президентининг “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008 йил 18 ноябрдаги 4053 сонли ҳамда “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2008 йил 28 ноябрдаги 4058 сонли Фармонлари инвестицияларни жалб этиш соҳасида муҳим қадам бўлди.

Ҳозирги кунга келиб, Банк иқтисодий ночор деб топилган бир қанча корхоналарнинг мол-мулкини ўз балансига қабул қилган. Хусусан, “Чиноз тўқимачи” ҚК негизида ташкил этилган “Chinoz Textile” МЧЖ, “Оқсарой тўқимачи” негизида ташкил этилган “Oqsaroy Textile” МЧЖ, “Хива карпет” ҚК негизида ташкил этилган “Хоразм гиламлари”, “Паста Камола” ҚК ҳамда “Осиё Фуд” ОАЖ негизида ташкил этилган “Азия Бисквит” МЧЖ, “Бахт Билол” ХИЧТФ негизида ташкил қилинган “Azia Ays” МЧЖ шулар жумласидандир.

Янги ташкил этилган барча корхоналар Германия, Дания, Италия, АҚШ, Японияда ишлаб чиқарилган юксак технологияли ускуналар билан жиҳозланган. Ўз вақтида келиб тушган инвестициялар корхоналарни тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига олиб чиқиш, чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон сифат андозаларига ва истеъмолчилар талабларига жавоб берадиган замонавий дизайнини ишлаб чиқиш, шунингдек қўшимча иш жойлари ташкил этиш имконини берди.

Янги ташкил этилган корхоналар бошқариш учун Банкнинг иккита янги инвестиция компанияси – “NBU Invest Group” ва “NBU Investment”га берилди.

Ҳозирги вақтда Миллий банк хусусий мижозларга 70 турдан ортиқ хилма-хил комплекс хизматларини тақдим этмоқда.

Ҳам миллий, ҳам хорижий валюталардаги пластик карточкалар ушловчилари ва омонатчилар сони бетўхтов ўсиб бораётганлиги банк хизматлари бозорида Миллий банк тўғри маркетинг сиёсатини танлаганидан далолат беради.

Аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида 2009 йилнинг биринчи ярмида 20та янги омонат тури амалга киритилди. 16 ёшгача бўлган болалар учун миллий валютада очиладиган “Болажон” омонати, ютуқлар ўйналадиган “Ютуқли” омонати ҳамда АҚШ доллари, Евро ва Англия фунт-стерлингида очиладиган “Имтиёз” муддатли мультивалюта омонати шулар жумласидандир.

Миллий банк Республикада сўм ва халқаро пластик карточкалар чиқарувчи энг катта эмитент ҳисобланади. Жорий йил бошидан буён қарийб 188,1 мингта карточка муомалага чиқарилди, ҳаммаси бўлиб чиқарилган карточкалар умумий сони эса 1.526,2 мингтага етказилди.

Иш ҳақи лойиҳалари доирасида 455,3 минг дона карточка чиқарилди. Бу эса улар умумий сонининг 30%ни ташкил этади.

2009 йилнинг 6 ойи мобайнида сўм пластик карточкаларни тўловга қабул қилувчи савдо-сервис корхоналарида нақд пулсиз тўловлар бўйича айланмалар 160,8 млрд. сўмдан ошди ва бу 2008 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 3,2 баравар кўпдир.


Манба: Банк ахборот ҳизмати

Сўм пластик карточкаларни тўловга қабул қилувчи савдо-сервис корхоналари сони 4.697тага етказилди. Уларда 5.170та савдо терминали ўрнатилган.

2009 йил 1 июлдаги ҳолатга кўра, овердрафт пластик карточкалари бўйича 3,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар берилди.

Ҳисобот даврида “Western Union”, “MIGOM” ва “Азия-Экспресс” тизимлари орқали, шу жумладан “CONTACT” ва “Лидер” тизимлари вакил банклар тармоғидан фойдаланган ҳолда тезкор пул жўнатмаларини амалга ошириш ишлари давом эттирилди.

Миллий банк хорижий банклар ва халқаро молия муассасалари билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш масаласига катта эътибор бермоқда.

ОТБ, ХДТБ, ИХШРК, АФИРАТО, ШҲТ Банклараро бирлашмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ишлари давом эттирилди.

Ҳисобот даврида Ғарбий Европа, МДҲ ва Осиёнинг етакчи банклари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва жаҳон молиявий инқирозининг банк тизимига таъсири масалалари юзасидан бир қанча музокаралар ўтказилди. Хорижий банклар фаолиятининг натижалари, шунингдек Республикадаги макроиқтисодий ўзгаришлар шарҳи ҳамда Ўзмиллийбанкнинг 2009 йил биринчи ярмидаги молиявий кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

 

 

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus