Бармоқ изларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш ҳаётга татбиқ этилмоқда

31.07.2009
 Япониянинг Hitachi компанияси биометрик бир хилликка асосланган янги технологияни ишлаб чиқди. Мазкур технология харидорларга турли салқин ичимликларни бармоқ изларидан фойдаланган ҳолда тўғридан тўғри автоматдан сотиб олиш имкониятини яратади.
 
Ecommerce Journal тарқатган хабарларга кўра, ушбу янги технология томирлар суратини аниқлаб, харидорнинг аввалдан рўйхатга олинган кредит карточкасидаги маълумотлар билан таққослайди. 

Шунингдек автомат LCD дисплейи билан ҳам бойитилган бўлиб, унда муайян фойдаланувчи учун реклама эълонлари ва бошқа турли маълумотлар ҳам жойлаштирилган.
 
Дастлаб ушбу автомат Hitachi компанияси офисларида ўрнатилиб, сўнгра ходимларда синаб кўрилади.  

Юқори технологиялар соҳасида машҳур бўлган Samsung компанияси эса ўз навбатида, сенсорли дисплейга эга бўлган савдо автоматини ишлаб чиқди. Унинг фарқи шундаки, харид қилиш жараёнида бармоқ излари ўрнига кредит карточкаси маълумотлари киритилади.

Манба:Bankir.Ru



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus