Deutsche Bank: Жаҳон иқтисодиётига оммавий тарзда кредитларни қайтарилмаслиги эҳтимоли таҳдид солмоқда

31.07.2009
Жаҳон иқтисодиётига молиявий кризиснинг иккинчи тўлқини таҳдид сола бошлади. Гап шундаки, истеъмолчилар билан бир қаторда, кўплаб ташкилотлар ва ҳатто йирик компаниялар томонидан олинган кредитларнинг қайтарила олмаслиги эҳтимоли анча жиддий масалага айланиб бормоқда. Бу ҳақда Германияда энг йирик ҳисобланган Deutsche Bank раҳбари Йозеф Аккерман айтиб ўтди. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Deutsche Bank раҳбарининг мазкур сўзлари Европа ишбилармон доиралари орасида жиддий баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Й.Аккерман: "ҳозирги кризис зилзила маркази ўзгариб турадиган давомли ер силкиниши сингаридир. Силкинишларнинг навбатдаги тўлиқини-муддати ўтган займлар бўлиши мумкин. Шу пайтга қадар молиявий кризисга карши тура олган банклар янги қийинчиликлар билан тўқнаш келадилар" дея, фикр билдираркан, молиявий кризис ҳали ниҳоясига етмаганлигини эътироф этди.

Маълум бўлишича, Deutsche Bank жорий йилнинг иккинчи кварталида хатарли кредитларни ўрнини тўлдириш мақсадида 1 млрд евро миқдорида махсус жамғарма ажратган. 

Айни пайтда, Й.Аккерман жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган воқеликлар таҳлили жорий йилнинг иккинчи ярмида ўсиш такрорланишига умид қилиш мумкинлигини ҳам айтиб ўтсада, бироқ бу жараён анча секин кечишини таъкидлади.
 
Манба: АЭИ «ПРАЙМ-ТАСС»



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus