The Financial Times: европанинг хусусий сармоядорлари бозорга интилишмоқда

05.08.2009

The Financial Times хабарларига кўра, Европанинг хусусий сармоядорлари фонд бозорларига катта қизиқиш билдиришмоқда. Чунончи, фонд бозорларида фаол иштирок этиб, қимматли қоғозларни сотиб олишмоқда. Шу ўринда сармоядорларнинг аксарияти илк бор бундай савдоларда иштирок этаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. 

Societe Generale маълумотларига кўра, бу йил ҳар бир акциянинг 20 фоиздлан кўпроғи хусусий сармоядорлар чекига тушган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич атига 3 фоизни ташкил этган эди. Банкирларнинг фикрига кўра, хусусий сармоядорларнинг мазкур гуруҳи ҳали бери бозорга қайтиши амри маҳол бўлган қимматли қоғозларнинг каттагина қисмини сотиб олиш билан фонд бозорига улкан кўмак беришмоқда. 

 




Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus