Хитой юанни жаҳон бозорида етакчи валюталардан бирига айлантириш бўйича янги стратегияни қабул қилди

05.08.2009

Хитой валюта ва молия соҳасига оид янги стратегияни қабул қилди. Ушбу стратегия яқин 3-5 йил ичида Хитой миллий валютаси - юанни жаҳон бозорида муҳим аҳамият касб этадиган валюта сифатида қарор топтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда Лондонда молиявий “йигирмалик” тузилмаси бошқаруви томонидан хабарлар тарқатилган. Буюк Британия жорий йил якунига қадар мазкур муҳим норасмий халқаро ташкилотга раислик қилади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, мазкур ташкилот жаҳонннинг иқтисодий етакчи давлатларини ўз ичига қамраб олган.

Маълумотларга кўра, Хитой Халқаро валюта фонди (ХВФ)дан ўзлаштирилган махсус хақ-ҳуқуқлар замирида АҚШ долларига альтернатив бўлган заҳирадаги жаҳон валютасини яратиш бўйича аввалги уринишларидан буткул воз кечган. Бироқ Хитой ундаги доллар улушини камайтириш мақсадида ўзининг валюта заҳираларини тўлалигича қайта тузиб чиқишнинг имкони йўқлигини айтган. Ҳисоб китобларга кўра, бугунги кунга келиб АҚШ доллари Хитойнинг умумий валюта заҳирасининг 65-70 фоизига тўғри келади. Шуни айтиш ўринлики, Хитойнинг умумий валюта заҳираси эса 2,13 трлн долларга етган. Хитой ўзининг валюта ва молия соҳасига оид сиёсати қайта кўриб чиқиб, жаҳон бозорига ўзининг миллий валютаси - юанни фаоллик билан киритиб боришга қарор қилган.






Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus