МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Озарбайжонда саноат ишлаб чиқариш соҳасида ўсиш қайд этилган

05.08.2009

МДҲ давлатлари орасида 2009 йилнинг дастлабки ярим йиллигида саноат ишлаб чиқариш соҳасидаги ўсиш ўтган йилнинг шу даври ҳолатига нисбатан мамлакатимизда 9,1 фоизни, Озарбайжонда эса 1 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда МДҲнинг давлатлараро статистика қўмитаси хабар тарқатган. Саноат ишлаб чиқариш соҳаси бўйича энг катта пасайиш ҳоллари Украинада 31,1 фоизни, Молдавияда 24,9 фоизни, Киргизистонда 18,9 фоизни ташкил қилган.

Ярим йиллик ҳисоб-китобларига кўра, Россия МДҲ давлатлари орасида саноатдаги пасайишлар кўрсаткичи бўйича 4 ўринни эгаллади. Бу 14,8 фоизни ташкил этди. Саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш Тожикистонда 13,3 фоизга, Арманистонда 11,5 фоизга, Белорусь республикасида 3,6 фоизга ва Қозоғистонда 2,7 фоизга қисқарган. Ўртача МДҲ давлатларида саноат ишлаб чиқариш соҳасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15% фоизга қисқариш ҳолати кузатилмоқда.
 



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus