Чет эл ахборот агентликларининг хабарларига кўра, хорижий сармоядорлар тўрт ҳафта мобайнида сурункали равишда Токио фонд биржасидаги харидорлар орасида етакчиликни қўлдан бермай келишмоқда.
Япония молия вазирлиги маълумотларига қараганда, биргина ўтган ҳафта натижаларига асосан хорижлик сармоядорлар Токио фонд биржасида турли компанияларнинг қимматли қоғозларини 292 млрд иенага (3 млрд долларга яқин) сотиб олишган. Ўтган ҳафта натижалари эса янада таъсирчан бўлган эди. Яъни сармоядорлар томонидан қарийб 425 млрд иенага (4,3 млрд долларга яқин) қимматли қоғозлар харид қилинган эди. Хорижлик сармоядорларнинг япон фонд биржаларидаги бундай фаоллиги мамлакат молия вазирлиги томонидан Японидаги иқтисодий вазиятнинг яхшиланаётганидан дея, шарҳланмоқда.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Хорижий сармоядорлар тўрт ҳафта мобайнида сурункали равишда Токио акция бозорларида етакчилик қилишмоқда