Чет эл ахборот агентликларининг хабар беришича, компаниянинг собиқ бош директори Морис Гринберг (Maurice Greenberg), шунингдек, бешта собиқ менежерлар акциядорларнинг даъво аризаларини тинч йўл билан ҳал этиш учун 115 млн доллар тўлашга розилик билдиришган.
2004 йилда Огаёдаги бир нечта нафақа жамғармалари томонидан даъво ишини очиш бўйича ариза берилган эди. Уларнинг фикрига кўра, жамғармалар AIG компаниясига қўйилган сармоялардан зарар кўришган. Бунга компанияда ҳисоб-китобларни сохталаштириш ва бошқа қаллобликлар амалга оширилгани сабаб бўлган.
AIG компаниясининг собиқ бош менежерлари акциядорларнинг даъво аризаларини тинч йўл билан ҳал этиш учун 115 млн доллар тўлашади