Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

14.08.2009

2009 йил 27 июлда «Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг қўшма қарори қабул қилинди. Унга кўра, пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун терминаллар қуйидаги объектларда ўрнатилиши шарт:

• авиа ва темир йўл кассаларида,

• коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилувчи шаҳобчаларда,

• телефон алоқаси хизмати учун тўловларни қабул қилиш шахобчаларида, шу қаторда мобил телефонлар учун ҳам

• солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш шахобчаларида,

• авто ёқилғи қуйиш шахобчаларида,

• савдо зали ҳажми 150 кв.м. дан катта бўлган савдо нуқталарида,

• ресторанларда,

• умумий овқатланиш объектларида,

• ходимлари ойлик маошни пластик карточкаларда оладиган корхона ва ташкилотларда,

• меҳмонхоналарда,

• алоқа шахобчаларида.

Терминални қўлга киритиш учун банкка бир ой мобайнида мурожаат қилиш мумкин. Шундан сўнг банклар терминалларни ўрнатиб бериши зарур. Аризалар топширилгандан сўнг, бир ҳафта ичида кўриб чиқилади. Терминаллар ва бошқа жиҳозларни кредит ёки лизинг орқали сотиб олиш мумкин. Юқорида санаб ўтилган объектларни терминаллар билан жиҳозлаш бўйича барча маълумотлар солиқ идораларига билдириб борилади. Мазкур жиҳозларни сотиб олиш учун қайта молиялаштириш ставкасининг 50 (%) фоизи миқдорида имтиёзли кредитлар берилиши ҳам мумкин.

Ушбу жиҳозлар фаолияти изчил равишда амалга оширилиши таъминланиши билан бирга, улар билан ишлайдиган ходимларни ўқитиш жараётнлари ҳам таъминланиши зарур. Жорий йилнинг 6 августидан эътиборан терминаллар ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишдан бош тортиш қонунчилик асосида жазоланади.

Агарда пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишдан бош тортиш ҳолларига дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг қуйидаги ишонч телефонларига (аноним мурожаатлар эътиборга олинмайди) мурожаат қилишингиз мумкин:

Бўлинмалар

Адрес, e-mail

Ишонч телефонлари

1

Давлат солиқ қўмитаси

100011, Ташкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 13А уй
[email protected]

244-98-98

2

Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

230100, Нукус шаҳри Турон кўчаси, 23 уй
[email protected]

223-00-32

3

Давлат солиқ қўмитаси  Андижон вилояти бошқармаси

170100, Андижон шаҳри, Олтинкўл кўчаси, 1 уй
[email protected]

221-14-95

4

Давлат солиқ қўмитаси  Бухоро вилояти бошқармаси

200100, Бухоро, Мухаммад Иқбол кўчаси, 14 уй
[email protected]

223-16-89

5

Давлат солиқ қўмитаси  Жиззах вилояти бошқармаси

130100, Жиззах шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 50 уй
[email protected]

6-50-66

6

Давлат солиқ қўмитаси  Қашқадарё вилояти бошқармаси

180100, Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 805 уй
[email protected]

221-10-26

7

Давлат солиқ қўмитаси  Навоий вилояти бошқармаси

210100, Навойи шаҳри, Павлов кўчаси, 6 уй
[email protected]

0-62

8

Давлат солиқ қўмитаси  Наманган вилояти бошқармаси

160100, Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 14 уй
[email protected]

226-81-86

9

Давлат солиқ қўмитаси  Самарқанд вилояти бошқармаси

140100, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85А уй
[email protected]

234-06-16

10

Давлат солиқ қўмитаси  Сурхондарё вилояти бошқармаси

190100, Термиз шаҳри, М.Қаҳҳор кўчаси, 23 уй
[email protected]

3-68-45

11

Давлат солиқ қўмитаси  Сирдарё вилояти бошқармаси

110909, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 41 уй
[email protected]

25-36-15

12

Давлат солиқ қўмитаси  Тошкент вилояти бошқармаси

100090, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 79А уй
[email protected]

150-49-56

13

Давлат солиқ қўмитаси  Фарғона вилояти бошқармаси

150100, Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 122 уй
[email protected]

224-35-57

14

Давлат солиқ қўмитаси  Хоразм вилояти бошқармаси

220100, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 1 уй
[email protected]

227-13-67

15

Давлат солиқ қўмитаси  Тошкент шаҳар бошқармаси

100025, Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4 уй
[email protected]

244-60-26

 

Похожие новости
"Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом"га қўшимчалар киритилди.

20.03.2009

"Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом"га қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди

06.02.2009

Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

06.01.2009

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди



Система Orphus