Ҳиндистон бош вазири Манмохан Сингх мазкур мамлакат яқин фурсатларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсиридан чиқиб кетиб, миллий иқтисодиётда катта ўсиш кузатилиши ҳақида фикр билдирди.
Чет эл ахборот агентликларининг хабарларига кўра, Ҳиндистон бош вазири бу ҳақда шанба куни мамлакат мустақиллигига бағишланган митингда айтиб ўтган. У ўз нутқида мамлакат иқтисодиёти суръати аввалгидек йилига 9% кўрсаткичга кўтарилишини ҳам қўшиб қўйган.
Ҳиндистон бош вазири мамлакат фуқароларига яқин давр ичида иқтисодиётда катта суръатларда ўсиш кузатилиши ҳақида маълумот берди