«Уралсиб»нинг қўшимча офисини УФА филиалига қарашли Учаладаги (Бошқирдистон) банкоматлар бир ярим йил мобайнида 34-ёшли кассир аёл томонидан ўмариб келинган. Жиноятчи 11 та банкоматдан қарийб 3,5 млн рублни ўғирлаган. Банк хизматчилари эса фақатгина аппаратлардан бири ёниб кетганидан сўнг бўлган воқеадан хабар топишган.
Учаладаги ички ишлар бўлинмаси навбатчи қисми бошлиғи - Дмитрий Науменконинг сўзларига кўра, шахар марказий бозорида ўрнатилган банкомат шу йил баҳорда ёниб кетган. Қурилма батамом ёниб кетгач, банк хизматчилари зарарларни ҳисоблаб чиқиш асносида 200 минг рубль камомат мавжудлигини аниқлаганлар. Бошқа қурилмалар ҳам текшириб кўрилганда аслида 3 млн. 400 минг рубл ўғирлангани аниқланган.
Кассир аёл аппаратга камроқ пул киритиб, 100 мингдан 500 минг рублгача бўлган маблағларни олиб қолган. Сўнг ахборотлар дафтаридаги рақамларни ўзгартириб қўяверган. Яқин кунларда кассир аёл судда жавоб беради. Агар у айбдор деб топилса, 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Бошқирдистонда кассир хизмат вазифасидан фойдаланиб 11 та банкоматни ўмарган