"Алп Жамол" банки активлари 108 млрд. сўмдан ошди

03.09.2009

"Алп Жамол" хусусий очиқ акционер-тижорат банки жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ўсишига эришди ва Ўзбекистон банк хизматлари бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Масалан, 2009 йилнинг 1 август ҳолатига "Алп Жамол" банки активлари 108,4 млрд. сўмга етди. Бу эса йил бошига нисбатан 10% га ўсиш бўлганини кўрсатади.

Дастлабки 7 ой давомида банк капитали ҳажми ҳам ошди ва 2009 йилнинг 1 августига келиб 14,5 млрд. сўмга етди. Капиталнинг ошиши банкка ўтказиладиган операциялар миқёсини кенгайтириш имконини берди.

"Алп Жамол" банкининг фойдаси солиқлар тўлангандан кейин 7 ой якунлари бўйича 3664,2 млн. сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар катта.

"Алп Жамол" банки Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган барча иқтисодий меъёрларни бажарди. Капиталнинг етарлилик коэффициенти 14,4% ни (10% меъёрий минимумда), жорий ликвидлик коэффициенти 54,5% ни (30% меъёрий минимумда) ташкил этади.

Шу тариқа, "Алп Жамол" банки молиявий йилни муваффақиятли якунлаш учун пойдевор яратди, фаолиятининг барча йўналишларида барқарор ўсиш бўлишига эришиб, ишончли ҳамкор сифатида обрў қозонди.

Манба: www.region.uz

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus