Ҳар бир хонадон билан мулоқот

07.09.2009

“Микрокредитбанк”нинг Қашқадарё вилоят филиали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратилиши ҳамда улар фаолиятини кенгайтириш борасида ўрнатилган Прогноз кўрсатикчлар ижросини таъминлашда эътиборга сазовор ютуқларни қўлга киритмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган ойлари давомида кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳисобига 11 522 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу иш ўринлари асосан – кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда фермерликни ривожлантириш шунингдек, ҳаракатдаги кичик бизнес ва бозор инфратузилмаси корхоналарини ривожлантириш ҳисобига ташкил этилди.

Иқтисодиётимизнинг энг муҳим ва долзарб жабҳаларини молиялашга “Микрокредитбанк” ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 2,7 млрд. сўм, нооозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 1,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди ва микролизинг хизматлари кўрсатилди.

Қишлоқлар тараққиёти ва фаровонлиги йўлида туманларида биргина аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис учун 641,0 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Улар ҳисобига хизмат кўрсатиш комплекслари, шунингдек сартарошхоналар, ҳаммомлар, пойафзал таъмирлаш устахоналари, либослар ательелари, суратхоналар ва шу турдаги кўплаб хизматлар ташкил этилди.

Шунингдек, паррандачилик, чорвачилик, иссиқхона ва теплица хўжаликлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалик, айниқса гўшт ҳамда сут маҳсулотларини қайта ишлаш, тикувчилик, мебел ва пойабзал, маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлашни ташкил этиш учун 4,8 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микромолиявий хизматлар кўрсатилди. Қишлоқ жойларда якка тартибда меҳнат фаолиятларини бошлаган 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига 1,1 млрд. сўм миқдорида бошланғич сармоя учун микрокредитлар ажратилди. Ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган Чироқчи, Шаҳрисабз ва Деҳқонобод туманларида истиқомат қилаётган ишбилармонларга “Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва янги иш ўринларини кўпайтириш дастури”нинг асосий параметрлари асосида – 2,9 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Натижада ушбу туманларда 2 минг 558 та та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Бундай мақсадлар учун 978,6 млн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди ва бунинг натижасида 857 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Аҳолининг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида чорва моллари учун 179 оилага 262 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилди.

Вилоятда истиқомат қилаётган ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 218 та ёш оилага 821,0 млн.сўм миқдорида кредитлар тақдим этилди. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 136 та ёш оилага 495 млн. сўмлик имтёзли микрокредитлар ажратилди. Шунингдек, хонадонлар учун жиҳозлар харид қилиш, туй маросимларини ўтказиш, биринчи фарзанд эхтиёжлари учун 82 та ёш оилага 326 млн.сўм миқдорида имтёзли истеъмол кредитлари ажратилди.

Банк Қашқадарё воҳаси тадбиркорлари билан ана шундай миқёсда иш олиб бормоқда. Бу билан банкнинг имтиёзли микросармоялари ҳар бир маҳаллани обод ва фаровон, файзли – пировардида тинч ва бекаму кўст бўлишига ёрдам бермоқда.

 

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus