Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?

22.09.2009

АҚШ президенти "катта йигирмалик"нинг йиғилишига жаҳон иқтисодиётини қайта қуриш бўйича янги дастур билан иштирок этади. Бутунжаҳон бўйлаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи жаҳон истеъмолчиси мақоми, тобора қарзларга кириб борган сари АҚШ учун оғир юкка айланиб қолди. Обама мазкур юкни жаҳонннинг етакчи мамлакатлари билан тақсимлаб олишни таклиф этади.

Барак Обама мамлакат етакчилари орасида мазкур масала хусусий инвесторлар ва экспертлар ҳамжамияти даражасида кўриб чиқилган мавзу бўлганини тўғридан-тўғри айтган дастлабки президент бўлди.

Обаманинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бир неча ўн йилликлар давомида жаҳон бозорида фаол истеъмолчи сифатида иштирок этганидан сўнг, жаҳон иқтисодиётидаги мувозанатни ўзгартириш вақти келган.

CNN телеканалига интервью бериш асносида президент: "Биз Хитой, Германия ва бошқа мамлакатлар фақатгина бизга ўз маҳсулотларини сотиб келган даврга қайта олмаймиз, боиси, кўплаб муаммоларга дуч келяпмиз. Бу муаммолар -кредит карталаридан қарздорликдан тортиб, ипотека қарзларигачадир. Бироқ биз ҳали ҳеч нарса сотаётганимиз йўқ.", - дея эътироф этган Обама.

Ушбу фикрнинг аҳамиятига ортиқча баҳо бериш мураккаб масала, чунончи, бу сўнги ўн йилликлар мобайнида мавжуд бўлиб келган иқтисодиётнинг бундай механизмини АҚШ қайта тикланишидан манфаатдор эмаслигини англатмоқда. Мазкур мамлакат ушбу механизмдаги муҳим бўғин бўлгани боис, кўзланган мақсадга эришиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Моҳиятан, Обама танқидчиларнинг далилларини ўзига қуро қилиб олгани бор гап. Яъни, жаҳон иқтисодиётида юзага келган тизимда долларнинг - жаҳон заҳира валютаси сифатидаги яккаҳокимлиги асносида АҚШ сурункали савдо ва бюджет дефицитларига кўз юмиб келганлиги, бу эса, давлат облигациялари ва Америка фонд бозорларига жалб қилинган сармоялар ҳисобига қопланганлигидир. Обама ўн йилликлар давомида шаклланган пирамида тизимини танқид қилди.

Шу ўринда, бир варакайига бир неча савол туғилади. Ушбу "инқилоб"нинг бўлиш, бўлмаслиги унга бериладиган жавобга боғлиқ. Шунингдек, унинг қанчалар "талофатсиз" бўлиши ҳам муҳим. АҚШнинг бир нечта мамлакат фойдасини кўзлаб жаҳон иқтисодиётининг "локомотиви" бўлишдан бош тортиши асносидаги бундай интилишлари жаҳон эндигина ўзини тиклаётган молиявий-иқтисодий инқирозининг янги, янада даҳшатлироқ кўринишини келтириб чиқармасмикан.

Асосий масала - ҳафта сўнгида Питсбургда бўлиб ўтадиган йиғинда АҚШ президенти қай йўсинда ҳаракат қилмоқчи ва “йигирмалик”даги ҳамкасбларига қандай маълумотларни тақдим этади. Америка ташқи савдосини мувозанатга келтириш ва сальдо амалиётларининг салбий таъсирини камайтиришнинг икки хил йўли мавжуд: ички бозорни турли ил ҳимоя усуллари билан муҳофаза қилиш ҳамда кучли доллар сиёсатидан воз кечишдир.

Сўнги йилларда Хитой иқтисодиётининг шиддат билан ўсиб кетишига мақсадли тарзда амалга оширилган кучсиз юан сиёсати асос бўлиб хизмат қилди. Бу сиёсат Хитой халқ банки заҳирасида 2 триллион доллар сақлаб қолинишига олиб келди. Япония, Россия ҳақида ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин. Инқирознинг бошланишида Россия банкининг халқаро заҳираларида сақланиб қолган 600 миллиард доллар - мамлакат молиявий раҳбарларининг рублнинг ўта кучли бўлиши билан кечган кучлар тенг бўлмаган жангдаги натижаларидир.

Бугун АҚШ миллий экспортчиларни рағбатлантирувчи ва ички бозорни муҳофаза қилувчи бундай амалиётга чек қўйиш зарурлигини тўғридан-тўғри гапирмоқда.

Қолаверса, Обама аллақачон ички бозорни ҳимоя қилиш, шунингдек, у мутлақо жиддий эканлигига ҳам ишончсизлик туғилмаслиги бўйича турли чораларни кўрмоқда.

 

Похожие новости
Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

16.09.2009

Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди

16.09.2009

Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди

Standard Bank Хитой банкларидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилмоқда

11.09.2009

Standard Bank Хитой банкларидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилмоқда



Система Orphus