“Агробанк” ОАТБ тизимида халқаро молия институтларининг ўрни: Осиё тараккиёт банки билан ҳамкорлик муносабатлари

14.12.2009

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари сўнгги даврларда жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Хусусан республикада кичик бизнесни, йирик инвестицион лойихаларни молиялаштириш соҳасида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, хусусан маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарга юқори сифатли, жаҳон бозорида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этишга ҳамда ички истеъмол бозорини юқори сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга кўмаклашиш мақсадида кредит бериш ва уларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришда Осиё тараққиёт банки маблағлари муҳим ўрин тутади.“Агробанк” ОАТБ тизимига ҳам 2001 йилдан эътиборан Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилинмоқда ва лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ушбу маблағлардан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан тизимда Осиё тараққиёт банкининг қуйидаги 3 та линияси бўйича маблағлар жалб қилинган ҳамда лойиҳалар молиялаштирилмоқда. 

  1. Ўзбекистон Республикаси Хукумати ва “Агробанк” ОАТБ ўртасида 2001 йил 13-сентябрда 15,0 млн. АҚШ долларига тузилган Осиё тараққиёт банки маблағларини қайта кредитлаш битимига асосан жами 13,4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар имтиёзли шартларда жалб қилинди ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги 15 та йирик лойихалар молиялаштирилди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Хукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2004 йил 2-ноябрда тузилган келишувга (№2017-UZB) ҳамда Молия вазирлиги, “Агробанк” ОАТБ ва Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ўртасида 2006 йил 27-январда тузилган 7,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Осиё тараққиёт банки маблағларини қайта кредитлаш келишувига асосан (Дон ҳосилдорлигини ошириш лойиҳаси) жами 6,9 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар имтиёзли шартларда жалб қилинди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Жиззах, Тошкент, Самарқанд вилоятларидаги туманларда жойлашган қишлоқ хўжалиги тармоғидаги 93 тага яқин лойихалар молиялаштирилди.
  3. Ўзбекистон Республикаси Хукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 2017-UZB-сонли келишувга ҳамда Молия вазирлиги, “Агробанк” ОАТБ ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасида 2006 йил 7-августда тузилган 3,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Осиё тараққиёт банки маблағларини қайта кредитлаш келишувига асосан (“Амузанг” машина каналини тиклаш лойиҳаси) жами 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар имтиёзли шартларда жалб қилинди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Сурхондарё вилоятининг 5 та туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги тармоғидаги 63 тага яқин корхоналарга молиялаштириш очилди.

 Юқоридагилардан хулоса қилганда 2009 йил якунига қадар “Агробанк” ОАТБ тизимида жами 22,8 млн. АҚШ доллари миқдорида Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилинди ва шундан 171 тага яқин корхоналар молиялаштирилди. “Агробанк” ОАТБ томонидан 8,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Осиё тараққиёт банкига тўлов графиги бўйича қайтарилди, шундан 4,9 млн. АҚШ доллари кредит асосий қисмини 4,0 млн. АҚШ доллари эса фоиз тўловларини ташкил қилади.“Агробанк” ОАТБ ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорлик асосига қурилганлиги билан характерланади. Шу муносабат билан банк томонидан ушбу молия ташкилотининг имтиёзли шартлардаги кредитларидан келажакда ҳам фойдаланиш ҳамда шу маблағлар асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни молиялаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Источник: “Агробанк”

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus