Молия бозорининг янги иштирокчилари

02.01.2010

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди:

- устав фонди 38 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Рошидон имкон» кредит уюшмаси (Фарғона вилояти, Риштон шаҳри);

- устав фонди 37,5 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Кафолат» кредит уюшмаси (Фарғона вилояти, Бувайда тумани);

- устав фонди 40 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Раззақ Абдулла» кредит уюшмаси (ҳоразм вилояти, Хива шаҳри);

            Шундай қилиб, республикада фаолият кўрсатаётган кредит уюшмалари сони 100 тага етди.

            Янги кредит уюшмаларининг яаолияти ўз аъзолари – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаш, уларга лизинг хизматлари кўрсатишга қаратилади.

 

 

х          х          х

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан устав капитали 36 млн. сўм бўлган «Zuxra yulduzi fayz mikrokredit tashkiloti» масъулияти чекланган жамиятга (Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 10) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Мазкур микромолиявий ташкилот мижозларга микрокредит ва микроқарзлар, жумладан истеъмол кредитлари ажратиш, микролизинг ва бошқа турдаги микромолиявий, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

 

х          х          х

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида” қонуннинг 50-моддасига асосан Марказий банк Бошқаруви қарори билан “Gold finance kredit”  масъулияти чекланган жамиятга (Тошкент шаҳри) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Nodirabegim baraka” ломбард ташкилотига (Бухоро шаҳри) ломбард фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.

Мавжуд тартибга кўра, ломбардлар фуқароларнинг кўчар мулкини гаров олиш эвазига уларга кредит ажратади.

 

х          х          х

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига мувофиқ «Олтин водий» (Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри) кредит уюшмасининг почта манзили ўзгариши муносабати билан унга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бланки алмаштириб берилди.

 

Источник: Марказий банк

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus